Макрон ва Пашинян кечки овқатда мусиқий чиқиш орқали эътибор марказида бўлди

Франсия президенти Еммануел Макроннинг Ереванга ташрифи доирасида ташкил етилган норасмий кечки овқат пайтида сиёсатчиларнинг мусиқий чиқиши ижтимоий тармоқларда еътибор марказига тушди. 4 май куни президент қароргоҳида ўтган тадбирда Еммануел Макрон солист сифатида қўшиқ куйлаган бўлса, Арманистон бош вазири Никол Пашинян барабан чалиб ритм берди.
Ереванда Франция президенти Эммануэль Макрон ташрифи муносабати билан ўтказилган кечки овқат давомида норасмий ва қизиқарли ҳолат юз берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Арманистон бош вазири Никол Пашинян барaбан чалаётгани, Макрон эса қўшиқ куйлаётгани акс этган.
Шунингдек, машҳур жаз мусиқачиси Ваагн Айрапетян фортепианода ижро этгани кўрилади.
Маълум қилинишича, ушбу чиқишда Франция президенти солист сифатида иштирок этган.
Арманистон президенти Ваагн Хачатурян эса пианино орқали мусиқий ҳамроҳлик қилган.
Пашинян эса барбан чалиш орқали жамоага ритм берган.
Улар биргаликда машҳур франсуз-арман хонандаси Шарль Азнавур асарларидан бирини ижро этган.
Мазкур кеча 4 май куни президент қароргоҳида ташкил этилган бўлиб, давлат раҳбарларининг норасмий мулоқоти сифатида ўтган.































Изоҳлар 0
…