11:00 / 30.05.2020
2 168

Расмий муносабат: Мурожаатчига амалий ёрдам берилган

Расмий муносабат: Мурожаатчига амалий ёрдам берилган
Жорий йилнинг 28 май куни интернетнинг “Daryo.uz” сайтида Китоб туманида яшовчи фуқаро Ҳамза Қосимов МИБ ходимларининг масъулиятсизлиги сабабли Россия давлатига чиқиб кетолмаганлиги ҳақида хабар жойлаштирилган.

Қайд этиш керакки, мазкур холат муқаддам Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан ўрганилган.
Хусусан, фуқаро Қосимов Ҳамза Ахматовичга нисбатан собиқ Суд департаменти суд ижрочиларининг Китоб туман бўлими томонидан 13.06.2011 йилда алимент ундириш тўғрисидаги суд ҳужжати бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқларига нисбатан тақиқ қўйилган.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан қайтадан Бош прокуратура ҳузурида ташкил этилган Мажбурий ижро бюросининг Китоб туман бўлимига собиқ Суд департаменти туман бўлими томонидан Ҳ.Қосимов билан боғлиқ ҳужжатлар топширилмаган ва қолдиқда унга нисбатан ижро ҳужжати мавжуд эмаслиги аниқланган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда ва бошқа шаклларда (оғзаки, ёзма) фуқароларга Ўзбекистон ҳудудидан чиқаётганларида тақиқ қўйилган-қўйилмаганлигини ҳудудий бўлимлардан ёки “mib.uz” сайти орқали текшириб кўришлари ҳақида мунтазам равишда тушунтириш бериб келинмоқда ҳамда тақиқларни ечиш масаласидаги ҳар битта мурожаат қисқа муддатларда кўриб чиқилмоқда.

Фуқаро Ҳ.Қосимов 2020 йилнинг 13 март куни ўзига нисбатан четга чиқиш ҳуқуқига тақиқ бор ёки йўқлигини текширмасдан Россия Федерациясига чиқиб кетмоқчи бўлганида, аэропортда четга чиқиш ҳуқуқи чеклангани айтилганидан сўнг, Бюронинг Китоб туман бўлимига мурожаат қилган ва 14.03.2020 йилда унга қўйилган тақиқ амалий ёрдам кўрсатилган ҳолда тўлиқ бекор қилиниши таъминланган.

Ҳ.Қосимов чипта пулларини ундириш масаласида тегишли тартибда чипта сотган ташкилотга ёки судга мурожаат қилиши лозим бўлади.
Эслатма: Четга чиқмоқчи бўлган фуқароларимиз, уларга нисбатан четга чиқиш ҳуқуқларига тақиқ бор ёки йўқлигини, фуқаролик паспорти маълумотларини киритган ҳолда “mib.uz” сайти орқали мустақил равишда текшириб кўришларини сўраб қоламиз.

Бош прокуратура ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Расмий муносабат: Мурожаатчига амалий ёрдам берилган