date

Ўзбек киносининг кажоли ва сирли юлдузи Лола Элтоева ҳақида нималарни биласиз?

Ўзбек киносининг кажоли ва сирли юлдузи Лола Элтоева ҳақида нималарни биласиз?

Ўзбекистонлик кино, театр ва дубляж актрисаси Лола Элтоева 1972 йил 4 сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Оилада тўнғич фарзанд бўлган. Санъатдан бутунлай йироқ бўлган оилада таваллуд топган.

Мустақиллик йилларида суратга олинган „Қуёши ботмайдиган юрт“ фильмидаги Малика роли орқали мухлислар эътирофига сазовор бўлган.

Фаолияти давомида 60 дан ортиқ спектаклларда, 45 га яқин фильмларда рол ижро этган. 200 га яқин фильмларга ва бир неча телесериалларга овоз берган. Ҳозирги кунда Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият олиб бормоқда.

Лола Элтоева “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвони (2006), “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони (2020), “Дўстлик” ордени (2021) ва “Ўзбекистон Республикасининг 30 йиллиги” эсдалик нишони (2021) билан тақдирланган.

Актриса шахсий ҳаёти билан боғлиқ маълумотларни ошкор этишни истамайди, унинг интервюларини ҳам топиш жуда қийин. “Бу сирли кўринишга интилиш эмас, шунчаки актёр дилидагиларни роли орқали томошабинга кўрсатади”, дейди актриса.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Ўзбек киносининг кажоли ва сирли юлдузи Лола Элтоева ҳақида нималарни биласиз?