22:20 / 04.06.2020
3 438

Маҳалладан нафақа олиш “шапка”сиз битмайдими? ёхуд қўлга тушган маҳалла раиси ҳақида

Маҳалладан нафақа олиш “шапка”сиз битмайдими? ёхуд қўлга тушган маҳалла раиси ҳақида
Т.Асадов (исми-шарифи ўзгартирилган), 1963 йилда Навоий вилояти Хатирчи туманида таваллуд топган, 3 нафар фарзанднинг отаси, Хатирчи туман “Қўрғонтепа” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида ишлаб келган, яна 3 йил ҳалол меҳнат қилганида ҳурмат эътибор билан пенсияга чиқарди, бироқ, Т.Асадовнинг нафси бунга йўл қўймади.

Т.Асадов 2019 йилнинг май ойидан Хатирчи тумани “Қўрғонтепа” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, айни бир пайтда маҳаллада ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия раиси лавозимида ишлаб келиб, ўзини-ўзи бошқариш органининг мансабдор шахси ҳисобланиб, фуқаролар йиғини маблағларини қонун ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этиш, кам таъминланган оилаларнинг, етим болаларнинг, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг, шунингдек, табиий офатлардан ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларнинг моддий ва уй-жой, маиший шароитларини яхшилаш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритиш, фуқароларни қабул қилишни амалга ошириш, уларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини кўриб чиқиш каби ваколатлар берилганлигидан фойдаланиб, шу маҳаллада яшовчи фуқаро Қ.Шокиров (исми-шарифи ўзгартирилган) 2 ёшга тўлмаган фарзандига нафақа пули тайинлаш тўғрисида мурожаат қилганида, 350.000 сўм пулни “пора” тариқасида берган тақдирда, унга нафақа пулини тайинлаш мумкинлиги маълум қилади.

Фуқаро Қ.Шокиров ўзи нафақа пулига муҳтож бўлиб турган бир вақтда, маҳалла раисининг таъмагирлиги ошиб тушади, натижада Қ.Шокиров маҳалла раисининг ҳаракатига чек қўйиш мақсадида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилишга аҳд қилиб, унинг мурожаати асосида 2020 йил 6 январь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Т.Асадов Хатирчи туман почта алоқа тармоғи биноси олдида кимёвий ишлов берилган 350.000 сўм пулларни таъмагирлик йўли билан Қ.Шокировдан олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланади.

Т.Асадовнинг жиноят иши 2020 йил 6 май куни жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида кўриб чиқилди.
Судда Т.Асадов, Қ.Шокировдан 350.000 сўм пулларни олиб, 2020 йил январь ойидан бошлаб нафақа пули тайинлаб бермоқчи бўлганини тан олди.

Суд томонидан Т.Асадовга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан Жиноят кодексининг
57-моддасини қўлланиб, 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ва Жиноят кодексининг 45-моддасини қўллаб, моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан 1 йил 6 ойга маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, суд залидан қамоққа олинди.

Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг раиси
А.Ибодов

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маҳалладан нафақа олиш “шапка”сиз битмайдими? ёхуд қўлга тушган маҳалла раиси ҳақида