23:53 / 07.09.2020
1 978

Нафас аъзолари касалликлари насл суриши мумкинми?

Нафас аъзолари касалликлари насл суриши мумкинми?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази диагностика бўлими шифокори, олий тоифали пульмонолог Хайрулло Ражабов билан суҳбат уюштирди.

— Пульмонологик касалликлар авлоддан авлодга ўтиши ҳам мумкинми?
— Ҳамма пульмонологик касалликлар ҳам наслдан наслга ўтмайди, насл сурадиган касалликлар гуруҳига муковиcцидоз, бронхиал астма ва бошқа аллергик касаклликлар киради.

Масалан, оилада ота ёки она бронхиал астма билан касалланган бўлса, боланинг касалланиш эҳтимоли 20-30 фоизни ташкил қилиши мумкин. Агар ҳар иккаласи (ота ва она) касалланган бўлса, боланинг касалланиш эҳтимоли 75 фоиз етиш эҳтимоли бор. Бу ҳолат онанинг ҳомиладолик даврида кечадиган бўлса бу хавф яна ҳам ортишини тахмин қилиш мумкин. Респиратор инфекцион касалликлар наслдан наслга ўтмайди.

Улар келиб чиқишига кўра, организм иммун системаси фаолиятининг сустлиги, микроорганизмларнинг миқдори ва унинг вирулентлиги (микроорганизмларнинг касаллик қўзғатиши) юқори бўлишига боғлиқ.

— Ўзбекистонда нафас аъзолари касалликлари сабаб рўй берадиган ўлим кўрсаткичлари анча юқори. Бу жиҳатдан юрак-қон томир тизими касалликларидан кейинги ўринларда турса ҳам, юртимизда пульмонологлар кардиология мутахсассисларидан кам. Бугунги пандемия шароитида бу мутахассислар танқислиги сезилмаяптими?
— Давлат статистика қўмитаси берган маълумотларга кўра, нафас аъзолари касалликларида рўй берадиган ўлим кўрсаткичи 2008 йилда 6,6 фоизни ташкил қилиб, учинчи ўринни эгаллаган, биринчи ўринда юрак-қон томир касалликлари (59,3 фоиз) ва иккинчи ўринда ўсма касалликлари (7,1 фоиз)ни кўрсатмоқда.

Болаларда эса нафас аъзолари касаликлари туфайли руй берган ўлим кўрсаткичлари 2008 йилда болаларда кузатилган ўлим ҳолатларининг 35 фоизини ташкил қилган.

2017-2019 йилларда нафас аъзолари касалликлар сабаб рўй берадиган ўлим кўрсаткичи камайиб, хавфли хасталиклар орасида бешинчи ўринни эгаллади. Болалар орасида бу кўрсаткич икки баравар камайиб, 16-16,6 фоизни ташкил қилди. Бу, албатта, Ўзбекистонда пульмонология соҳасининг ривожланаётганлигидан далолат беради.

Замонавий диагностик ва даволаш усуллари юртимизнинг барча ҳудудларида татбиқ этилгани бунга сабаб бўлмоқда деб айта оламиз. Марказимиз ходимлари томонидан доимий янги даволаш ва диагностика стандартлари ва протоколлари ишлаб чиқилади ва унинг бажарилиши доимий мониторинг қилиб борилади. Бу ҳам ўз ўрнида соҳани ривожланишига олиб келиши турган гап.

Пандемия шароитида нафақат пульмонологларнинг, балки бошқа ихтисосликдаги мутахассисларнинг ҳам танқислиги кузатилди, лекин бундай ҳолатлар имкон қадар ўз вақтида бартараф этиб борилмоқда.

— Ҳозирда нафас олиш тизимида сурункали касалликлари бор беморлар учун коронавирус энг катта хавфдир. Улар ўзини вирус хавфидан ҳимоя қилиш учун нима қилишлари керак?
— Коронавирус инфекциясининг специфик профилактикаси ишлаб чиқиш босқичида. Бу вакцинация жараёни бўлиб, касалликни олдини олиш учун препарат яратиш демакдир.

Носпецифик профилактика эса ўзи-ўзини яккалаш тартиби, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, тиббий ниқоблардан тўғри ва мунтазам фойдаланиш, хоналарни тез-тез шамоллатиш, витамин ва оқсилларга бой овқатланиш ва дам олишни тўғри ташкил қилиш, шунингдек, сурункали касалликлари бор инсонлар шифокорлар назоратида доимий даволанишни давом эттиришлари керак бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нафас аъзолари касалликлари насл суриши мумкинми?