
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. Ташриф доирасида у ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашиб, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва маданий-гуманитар алмашинувларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилмоқда.
Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги стратегик мулоқотнинг навбатдаги йиғилиши Тошкент шаҳрида бошланди. Учрашув икки томонлама дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шерикликни мустаҳкамлашда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
Кун тартибида сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, маданий-гуманитар соҳада ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда минтақавий хавфсизлик борасидаги ҳамкорликни кучайтириш каби долзарб йўналишлар муҳокама этилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.