Камбағал оила ёшлари учун контракт пулларининг ярми давлат ҳисобидан қопланади

1 дақиқа ўқиш147
Камбағал оила ёшлари учун контракт пулларининг ярми давлат ҳисобидан қопланади

2025-йил 20-ноябрь куни қабул қилинган PF–222-сонли Президент фармонига кўра, 2026-йил 1-февралдан бошлаб камбағал оила фарзандларига янги имтиёзлар жорий этилади. Ушбу ёндашув ижтимоий тенгликни таъминлаш ҳамда ёшларга қўллаб-қувватлов бериш мақсадида йўлга қўйилмоқда. Янги тартиб орқали таълим, ҳарбий хизмат ва касбга ўқитиш йўналишлари бўйича ёрдамлар тақдим этилади.

Хусусан, сафарбарлик чақирув захирасидаги ҳарбий хизмат эндиликда бепул амалга оширилади. Бу билан боғлиқ субсидия ажратиш амалиёти эса тўхтатилади. Давлат ушбу жараённи тўлиқ ўз зиммасига олади.

Бундан ташқари, “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан бир нечта йўналишларда харажатлар қопланади. Масалан, А, Б, Д ва ДЕ тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқув курсларига тўловлар субсидия қилинади. Бу эса ёшларнинг ишга жойлашиш имкониятини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида ўқиётган талабаларнинг контракт тўловлари ҳам қисман қоплаб берилади. Бунда контракт суммасининг 50 фоизигача бўлган қисми ижтимоий шартнома асосида тўланади. Бу имтиёз 1 ўқув йили давомида ВНМнинг 50 бараваридан ошмаслиги керак.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?