12:12 / 28.10.2020
2 052

Қилмишида жиноят таркиби бўлмаган шахс оқланди

Қилмишида жиноят таркиби бўлмаган шахс оқланди
Ҳақиқат эгилади, букилади, лекин синмайди- дейди доно халқимиз. Кундалик ҳаётимизда бунга мисоллар жуда кўп. Айниқса муқаддам судланган шахсларнинг йиллар ўтиб, оқланаётгани ана шу ҳақиқатнинг ёйинки адолат қарор топганлигининг яққол бир кўринишидиир. Воқеамиз қаҳрамони Б.Жўраев бу кунларни қанчалар орзиқиб кутган эди. Мана ваниҳоят 10 йил деганда у оқланди. Унинг бўйнидан “Судланган” деган тамға олиб ташланди.

2020 йил сентябрь ойининг 7 куни, жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, судья З.С.Ибрагимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Ҳамроеванинг котибалигида, тарафлардан давлат айбловчиси Нурота туман прокурори катта ёрдамчиси Ж.Ахмедов, Б.Жўраев ва унинг ҳимоячиси Навоий шаҳар “ISHONCH” адвокатлик фирмаси адвокати Н.Баротов, фуқаровий даъвогар Эшпулатов Бахтиёр Умаровичнинг иштирокида, Жўраев Ботир Абдирахмоновичга нисбатан №1-126-10-сонли жиноят ишини кўриб чиқилди.

Жўраев Ботир Абдирахмонович - 1971 йил 20 сентябрь куни Нурота туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оилали 3 фарзанди бор, муқаддам судланмаган, маълумоти тугалланмаган олий, илгари Нурота тумани собиқ Ижтимоий таъминот бўлимида пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи раҳбари бўлган, айни пайтда ҳам Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Нурота туман бўлимида пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи раҳбари лавозимида ишлайди.
У Ўзбекистон Республикаси (эски таҳрирдаги) ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланган эди.

Унга “1995 йилдан 01.02.2010 йилга қадар Нурота туман собиқ ижтимоий таъминот бўлимида пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи раҳбари пенсия ва ижтимоий нафақа тайинлаш комиссияси аъзоси лавозимида ишлаб келиб, ўз мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиб, 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун талабларини қўпол равишда бузиб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 22.10.2007 йилдаги 179-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари раҳбар ва мутахассис ходимларининг лавозим мажбуриятлари”да кўрсатилган пенсия ва ижтимоий нафақа ишларини расмийлаштириш, тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғри ва асосли эканлигини текшириш, пенсияни тайинлаш ва қайта ҳисоблашни амалга ошириш, комиссиянинг қарорига асосан тақдим қилинган ҳужжатларнинг асослигини жойига чиқиб текшириш, ҳар бир нафақа олувчига шахсий ҳисоб варақасини очиши ва шу орқали тўғри тўлдириш ва уни юритиш, пенсияларни тўғри тўлаганлигини текшириши, тўлов ҳужжатлари тўғри, қонуний ва ўз вақтида тайёрланишига, шунингдек, компьютер маълумотлар базасини тўғри юритилиши ва сақланиши, тўлов ҳужжатларида пенсия миқдорларининг тўғри кўрсатилиши ва шахсий ҳисоб варақаларининг юритилиши юзасидан жавобгар шахс бўлса-да, ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш орқали амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этмасдан, 2008 йилдан 2010 йил февраль ойидаги даври мобайнида пенсионер томонидан тақдим қилинган ҳужжатнинг асослилигини ўрганмасдан боқувчисини йўқотганлиги учун пенсияга чиққан нафақахўр С.Улашевага боқувчи вафотига қадар иккинчи гуруҳ ногирони сифатида пенсия олиб келганлиги сабабли пенсия қонунининг 34-моддаси бўйича ногиронлик пенсияси ҳисобланган 1988-1993-йиллар иш ҳақларидан боқувчисини йўқотганлик пенсияси ҳисобланиши лозим бўлса-да, қонунга зид равишда 2000-2005-йиллар иш ҳақларидан ҳисобланганлиги натижасида 15.07.2009 йилдан 28.02.2010 йилга қадар 927.787 сўм пул маблағини ортиқча тўланишига йўл қўйиб, давлат манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабабчи бўлган” – деб айблов қўйилган эди.

Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Жўраев Ботир Абдирахмоновичга нисбатан эълон қилинган айбловларни келтирган важлар асосида таҳлил қилиб, унга асоссиз қўйилган айрим айбловларни қуйидаги асосларга кўра, айбидан чиқаришни лозим топди.
  • Чунончи, ЖПКнинг 22-моддасида, суд жиноят юз берганлиги, унинг содир этилишида ким айбдорлиги, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозимлиги;
  • 463-моддасида, айблов тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомда исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги;
  • 467-моддасида, ҳукмда суднинг ҳар бир судланувчига нисбатан хулосаларига асос бўлган далиллар ва суднинг бошқа далилларни рад этиш сабаблари ёзилиши лозимлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-банди 2-хатбошисида,
“Ҳукм ЖПКнинг 26,90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлиги эътиборга олиниши кераклиги, суд ҳукмда, суриштирув, дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларига, экспертнинг хулосаларига ва тергов ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ, ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкин”лиги, ушбу Қарорнинг 11-бандида, суд айблов ҳукми чиқараётганда, ЖПКнинг 457-моддаси талабларига мувофиқ, судланувчи айбли деб топилаётган қилмиш ҳақиқатан содир этилганми, бу қилмиш жиноят деб ҳисобланадими ва у Жиноят кодексининг қайси моддасида назарда тутилган, бу қилмишни судланувчи содир этганми, судланувчи жиноят содир этилишида айблими ва ЖПК 457-моддасида кўрсатилган бошқа масалаларни ҳал қилишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.

Бироқ, дастлабки тергов органи томонидан юқоридаги Қонун ва Пленум қарори талабларига риоя қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 415-моддасида, суд айбловни ўзгартиришга ҳақли.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ 391-монли Қонуни билан ЖК саккизинчи бўлимига киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга кўра, мансабдор шахс – доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ва сайланадиган, ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёхуд давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, мулк шаклидан қатъий назар, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс, худди шунингдек халқаро ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида мазкур вазифаларни амалга оширувчи шахс эканлиги белгиланган.

Мазкур Қонун билан ЖК 205-моддаси диспозицияси янги таҳрирда баён этилиб, ушбу моддадан масъул мансабдор шахснинг жиноят содир этганлиги учун жавобгарликни назарда тутувчи квалификация белгиси чиқарилган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 13-моддасида, қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга эканлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандида, судланувчининг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса, айбсиз деб топилиши ва реабилитация этилиши лозимлиги белгиланган. Шунингдек, ушбу Кодекснинг 464-моддаси 1-қисми 2-бандида, судланувчи содир этган қилмишда жиноят таркиби бўлмаса, суд оқлов ҳукми чиқариши баён этилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 9-бандида,
“Агар ижтимоий хавфли қилмиш факти ва оқибатининг келиб чиққанлиги аниқланган бўлиб, бироқ суд муҳокамасида тақдим қилинган ва текширилган далиллар билан унинг судланувчи томонидан содир этилганлиги инкор этилса ёки ўз тасдиғини топмаса, қилмишда жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли, оқлов ҳукми чиқарилиши ҳақида тушунтириш берилган.

Суд, баён этилганларга кўра, Б.Жўраевни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбсиз деб топишни ҳамда содир этган қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан реабилитация этишни, жиноят ишининг унга оид қисмини ҳаракатдан тугатишни лозим топади.

Б.Жўраев оқланди. Унинг қариндош уруғ, қўни қўшни маҳалла кўй, қолаверса ВИЖДОНи олдида йузи оқланди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги уч ярим йил ичида республикамизда 2300 дан зиёд шахсларга оқлов ҳукмлари чиқарилди. Муҳтарам Юртбошимизнинг одилона ва оқилона сиёсати туфайли Б.Жўраевдек ўксик қалблар оқланди.
Бу рақамлар ортида миллионлаб ўқсиқ қалбларнинг адолат қарор топишига умиди уйғонмоқда.

Зафар Саходинович Ибрагимов,
Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят
Нурота туман судининг раиси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қилмишида жиноят таркиби бўлмаган шахс оқланди