Тошкент метросида тартиббузарлик қилганлар жазоланди

1 дақиқа ўқиш116
Тошкент метросида тартиббузарлик қилганлар жазоланди

Тошкент метрополитенида беҳуда бақир-чақир қилиб, ножўя сўзлар айтган фуқаролар жазоланди, деб хабар берди ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти матбуот хизмати.

Воқеа “Машинасозлар” метро бекатида содир бўлган. Тартиб бузган фуқароларнинг шахси аниқланиб, Яшнобод туман судининг сайёр мажлиси ташкил этилди. Суд давомида улар билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Натижада, вояга етмаган икки нафар шахснинг ота-онасига “фарзанд тарбияси ва таълими бўйича мажбуриятларни бажармаслик” моддасига асосан маъмурий баённома тузилди. Яна тўрт нафар вояга етган фуқаро эса “майда безорилик” моддасига кўра жавобгарликка тортилиб, 3 баравар БҲМ (1 236 000 сўм) миқдорида жаримага тортилди.

Манба: Upl.uz

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?