Қашқадарё вилоятининг чекка ҳудудларидаги болалар учун махсус ташкил этилган “Ақлвой” автобус-боғча фаолияти йўлга қўйилди.
Маълумотларга кўра, энди Чангак ва Қизилқишлоқ маҳаллаларида яшовчи кичкинтойлар ҳар куни махсус жиҳозланган автобусда боғчага келади. Унда ҳар куни 16 нафар бола тарбиячи ҳамроҳлигида машғулотларда иштирок этади.
Дарслар якунланганидан сўнг, болалар шу автобус орқали ўз уйларига қайтади.
Лойиҳа доирасида 32-сонли боғча таркибидаги “Мобил A” ва “Мобил B” гуруҳлари фаолият кўрсатмоқда.
Таъкидланишича, “Ақлвой” автобус-боғчалари чекка ҳудудлардаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш ва улар учун барча қулайликларни яратишга хизмат қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар