Ханчжоудан Сеулга йўл олган Air China авиакомпаниясига тегишли самолётда парвоз вақтида кутилмаган ҳолат юз берди. Маълумотларга кўра, тахминан 10 километр баландликда бўлган лайнернинг юк жавонидаги жомадонда ётган пауэрбанк ёниб кетган.
Ҳодиса вақтида йўловчилар орасида шовқин кўтарилиб, айримлар оловни қўл билан ўчиришга уринган. Бошқалар эса воқеани видеога ёзиб олган.
Текширувларга кўра, ёнғинга литий батареянинг ўз-ўзидан ёниши сабаб бўлган. Экипаж аъзолари фавқулодда вазиятга тезкорлик билан жавоб бериб, оловни бартараф этган.
Барча йўловчилар хавфсизлиги учун самолёт Шанхай аэропортига шошилинч қўнган. Ҳозирда ҳодиса бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар