Қишлоқ болалари учун махсус “Ақлвой” автобуси йўлга қўйилди

Қишлоқ болалари учун махсус “Ақлвой” автобуси йўлга қўйилди

Қашқадарё вилоятининг чекка ҳудудларидаги болалар энди боғча таълими билан қамраб олинмоқда. Хусусан, Чанғак ва Қизилқишлоқ маҳаллаларида яшовчи 3-7 ёшли болалар учун “Ақлвой” автобус-боғчаси йўлга қўйилди, деб маҳаллий ҳокимликлар хабар берди.

Ҳар куни 16 нафар бола махсус жиҳозланган автобусда боғчага келади ва тарбиячи мураббий ҳамроҳлигида машғулотларда иштирок этади. Уларнинг таълими тугагач, автобус болаларни яна ўз уйларига етказиб қўяди.

Лойиҳа доирасида 32-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси қошида “Мобил A” ва “Мобил B” номли гуруҳлар ташкил этилган. Бу ташаббус олис ҳудудлардаги болаларнинг баробар таълим олиш имкониятини таъминлашга қаратилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар