Олмазор туманидаги Мажбурий ижро бюроси бўлими томонидан собиқ ходимлар манфаатини ҳимоя қилиш бўйича амалий чоралар кўрилди.
Маълумотларга кўра, Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2025 йил 10 сентябрдаги ижро варақасига асосан, қарздор ташкилотдан 17 нафар собиқ ишчи фойдасига 1 миллиард 200 миллион 675 минг сўм миқдоридаги иш ҳақи ундирилиши белгиланган.
Давлат ижрочилари ҳужжат келиб тушган заҳоти мажбурий ижро жараёнларини бошлаб, ваколатли идоралар билан ҳамкорликда қарздор ташкилотнинг банкдаги маблағларини аниқлашган. Текширув натижасида ташкилот ҳисоб рақамларида пул мавжудлиги маълум бўлган.
Шундан сўнг, қонунчиликка мувофиқ, ташкилотнинг барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, пул маблағлари ундирувчилар фойдасига ўтказилган.
Олиб борилган ишлар натижасида туман бўлими томонидан жами 1 млрд 200 млн 675 минг сўмлик иш ҳақи 17 нафар фуқарога тўлаб берилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!