16:54 / 20.07.2021
3 322

Сақич чайнашдан бутунлай воз кечингизга сабаб бўлувчи 10 та факт


Фото: Getty Images
Қуйида мутахассисларнинг мунтазам сақич чайнаш нафақат тишларга, балки бошқа органларга ҳам қандай зарар етказиши мумкинлиги ҳақидаги хулосалари билан танишинг.

1-факт: сиз оддий резинкани чайнайсиз
Инсоният ҳар доим сақичга ўхшаш нарсалар — қатронлар, хушбўй ўтлар ёки тамакидан фойдаланиб келган. Аммо XIX асрнинг иккинчи ярмида сақич ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қарор қилишганда, улар табиий маҳсулотларни танлашмади. Камтар бухгалтер Валтер Диeмер 1928 йилда дунёга таркиби каучук (яхшироқ чайнаш учун), сироп, ароматизаторлар ва там берувчилардан иборат ўзининг янги сақич формуласини таништирди.

Аслида каучук нима? Бу резинка ва эбонитлар ишлаб чиқаришда ишлатиладиган табиий (гевеа шарбати) ёки синтетик эластомер. Яъни оғзингизга хушбўй пластинка ёки квадрат шаклидаги сақични солиб, аслида резинанинг хом ашёсини чайнайсиз. Каучук эса организмни заҳарлаши мумкин бўлган моддадир.

2-факт: ҳаддан ташқари шакар истеъмол қилиш
Баъзида шакар глюкоза сиропи билан алмаштирилади, аммо бу билан сифат яхшиланиб қолмайди. Таъми, албатта, ёқимли, ҳатто баъзилар сақич конфет эмас, бундай ширинликдан ҳеч қандай зарар бўлмайди, деган хаёл билан ўзларини хурсанд қилишади. Шакар қандай шаклда бўлмасин бактериал плёнка ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Оғиздаги сўлак сахарозани парчалаганда, у сут кислотасини ишлаб чиқаради, бу эса Streptococcus mutans бактериялари учун идеал муҳит ҳисобланади. Худди шу зараркунандалар оғзингизда декстрин тўпланишига ёрдам беради, бу эса тишларда эримайдиган бляшка ҳосил қилади. У ўз навбатида кислота ишлаб чиқарадиган бошқа бактериялар билан тўқнашади, натижада тиш тўқимаси эрийди.

3-факт: сақич таркибида шакар ўрнини босувчи кимёвий моддалар мавжуд
Албатта, ишлаб чиқарувчилар дарҳол шакар ўрнини босувчи моддаларни сақич таркибига қўшиб, истеъмолчини чалғита бошлайди – мана энди сақич хавфсиз. Асло ундай эмас, чунки шакар ўрнини босувчи моддалар ҳам ўзига хос тарзда зарарли ҳисобланади. Ширинлаштирувчи аспартам токсик моддаларга ажралади, сахарин одатда кансероген, сукламат аллергия келтириб чиқаради, ксилитол сийдик пуфаги саратонига сабаб бўлиши мумкин.

4-факт: ҳомиладор аёллар учун хавфи
Сақич таркибида сўлак орқали танангизга кирадиган баласт деб аталадиган модда мавжуд. Бу дарҳол ҳомилада аллергия ривожланишига олиб келади. Натижада боланинг иммунитет тизими ривожланиши бузилади.

5-факт: гастрит ва ошқозон яраси
Агар оч қоринга сақич чайнасангиз, ошқозон кислота ишлаб чиқаришни бошлайди. Унда эса эриши керак бўлган овқат йўқ! Натижада кислота ошқозон тўқималарини ейишни бошлайди, у ёғини ўзингиз ҳам биласиз. Гастрит, ошқозон яраси, оқ халат кийган одамлар, бир ҳовуч дорилар…

6-факт: периодонтоз билан касалланган беморлар учун хавф
Сақич чиндан ҳам периодонтоз касалликнинг олдини олиш воситаларидан бири бўлиши мумкин, аммо агар сизга бу ташхис қўйилган бўлса, унда ҳар қандай ҳолатда ҳам сақич чайнаманг! Периодонтит ва периодонтоз тишларнинг чайнаш юкининг бир хиллигини таъминловчи тиш боғламини бузади. Натижада тиш атрофидаги суяк тўқималарига чайнаш босими берилади. Сақични қаттиқ чайнаганингизда суяк тўқималари атрофияси бошланади, тишлар бўғзи шилинади, кейин эса янада ҳаракатчан ва берқарор бўлиб қолади.

7-факт: хотира бузилиши
Инглиз психологлари сақич қисқа муддатли хотирага таъсир қилишини аниқлаган. Агар кўзингиз олдида турган нархи ёзилган шампуннинг қанча туришини, уйда калитларни, дазмолни ўчиришни унутиб қўйсангиз, сақич чайнаш сизга қанчалик қимматга тушганини англайсиз. Қисқа муддатли хотира ёмонлашувига ҳар қандай монотон онгсиз ҳаракат салбий таъсир қилади.

8-факт: Пломба, тиш коронкаси ва протез кўприкларни бузади
Сақични мунтазам чайнаш натижасида пломба тезда ёмонлашади, тишга қўйилган коронкалар ишдан чиқади, протез кўприклар зарарланади. Биринчи навбатда, сақич механик таъсирга эга – тишлар бекорга ишлайди, иккинчидан, кимёвий: чайнаш пайтида кўп миқдордаги сўлак ажралиб чиқади, унда гидроксиди ҳосил бўлиб, тиш муолажаларини йўққа чиқаради.

9-факт: ёш болалар учун хавфи
Америкалик невролог Жон Олнейн таъмни яхшилаш учун ишлатиладиган модда — глутамат хавфини исботлади. Глутамат экситотоксикани келтириб чиқаради — асаб ҳужайралари ушбу модданинг қўзғатиши туфайли нобуд бўлади. Бу ривожланаётган мия учун ўта хавфли. Шу боис ҳеч қачон 4 ёшгача бўлган болага сақич берманг.

10-факт: тишлар ривожланишига таъсири
Албатта, бу катталарга эмас, балки болаларга тегишли. Тишлар ўсиш вақтида доимий сақич чайнаш тиш кўринишига таъсир қилади. Болангизга сақич бергандан кўра, овқатдан сўнг тишларини ювишга ўргатган маъқул.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сақич чайнашдан бутунлай воз кечингизга сабаб бўлувчи 10 та факт