
Фулхэм клубида бош мураббий Марку Силва билан боғлиқ муаммолар кучаймоқда. TalkSPORT хабарига кўра, Силва клуб билан шартномани узайтириш ниятида эмас.
Маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти ҳали Силванинг келажаги бўйича якуний қарорга келмаган. Бироқ жамоа қуйи лигага тушиб кетиш хавфи остида қолиши мумкинлиги уларда ташвиш уйғотмоқда, чунки ҳозирда Фулхэм қуйи зона яқинида жойлашган.
Силва эса таркибни кучайтириш учун етарли маблағ ажратилмаётганидан кўп марта норозилик билдирган, бу эса унинг клубдаги келажагига таъсир қилиши мумкин. Марку Силва 2021 йилдан бери Фулхэмнинг бош мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқда.
Жамоа ҳозирда Англия чемпионати турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди ва 11 турдан сўнг 11 очко жамғарган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.