14 ноябрь куни баҳорни эсга солувчи илиқ кун кутиляпти

1 дақиқа ўқиш148
14 ноябрь куни баҳорни эсга солувчи илиқ кун кутиляпти

“Ўзгидромет” 14 ноябрь кунига мўлжалланган об-ҳаво маълумотини тақдим этди. Синоптикларнинг айтишича, мамлакат бўйлаб барқарор, ёруғ ва нисбатан илиқ об-ҳаво ҳукм суради, ёғингарчилик кутилмайди.

Тошкент шаҳрида осмон ўзгарувчан бўлади, шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат тунги пайтда 4–6 даража, кундузи эса 17–19 даража илиқ бўлиши прогноз қилинган.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида ҳам қуёшли ва илиқ кун кутиляпти — ҳарорат кундузи 21 даражагача кўтарилади. Бухоро ва Навоийда ҳам шундай шароит кузатилади.

Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво ёруғ, шамол шарқдан эсиб туради. Ҳарорат кундузи 20 даражага яқин бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё аҳолисини 23 даражагача илиқ кун кутмоқда. Фарғона водийсида эса эрталаб туман тушиши мумкин, кундузи ҳарорат 18 даража атрофида бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳам барқарор ҳаво сақланиб туради — кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Умуман олганда, 14 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб қуёшли ва ёқимли баҳорни эслатувчи об-ҳаво кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?