date

Ямалнинг жароҳати Испания терма жамоасини хавотирга солди

Ямалнинг жароҳати Испания терма жамоасини хавотирга солди
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте "Барселона" вингери Ламин Ямалнинг ҳолати ҳақида янги изоҳ берди. 18 ёшли футболчи чов соҳасидаги муаммолар сабаб клубдаги тиббий муолажалар туфайли терма жамоадан чиқариб юборилган эди.

Аввалроқ де ла Фуэнте бу вазият терма жамоа вакилларини ҳайратда қолдирганини айтиб ўтган эди. "Ямал жуда хафа. У терма жамоага содиқ. У ўйинларни сабрсизлик билан кутган эди, лекин жуда хафа ҳолда жамоани тарк этди.

У клубда ажойиб мавсум ўтказишни, шунингдек, Финалиссимо ва Жаҳон чемпионатида қатнашишни орзу қилади. Энг кўп азоб чекаётган айнан унинг ўзи. У доимо терма жамоага келишни хоҳлайди. Ламин хафа ва тушкун ҳолда кетди.

Аксини айтадиган ҳар қандай киши ёлғон гапиради ёки ёмон ниятларни кўзлайди", – дейди де ла Фуэнте "El Larguero" дастурида. Испания терма жамоасини олдинда Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичи доирасида Грузия (15 ноябр) ва Туркия (18 ноябр) жамоаларига қарши ўйинлар кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ямалнинг жароҳати Испания терма жамоасини хавотирга солди