date

Атмосферага зарар етказаётган корхоналар устидан қандай чоралар кўрилди?

Атмосферага зарар етказаётган корхоналар устидан қандай чоралар кўрилди?
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида атроф-муҳитга зарар етказаётган 106 хўжалик фаолияти вақтинча тўхтатилди, деб хабар берди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.

Бу чора Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 8-февралдаги 59-Ф-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Махсус тузилган ишчи гуруҳлар 4,8 мингдан ортиқ объектни ўрганиб чиқди. Шундан 595 таси иссиқхона хўжаликлари, қолганлари эса ижтимоий соҳа ва саноат корхоналари бўлган.

Текширувлар давомида айрим хўжаликларда атмосфера ҳавосига зарарли газ, чанг ва тутун чиқарилгани аниқланган. Натижада 58 иссиқхона хўжалигига маъмурий жарима қўлланилди, 106 хўжалик фаолияти эса тўхтатилди.

Шунингдек, 387 та объект экологик талабларни бузмаслик, плёнка, автошина ва ўсимлик қолдиқларини ёқмаслик ҳақида расмий огоҳлантириш олган.

Вазирлик маълум қилишича, назорат тадбирлари тизимли давом эттирилади ва экологик қонунчиликни бузган субъектларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Атмосферага зарар етказаётган корхоналар устидан қандай чоралар кўрилди?