Адлия вазири Русланбек Давлетов 5 октябрь куни ўтказилган «Ўзбекистон: беш йил ичидаги жадал ислоҳотлар» номли конференцияда мамлакатда давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳақида гапирди, деб ёзмоқда «Gazeta.uz».
2017—2021 йилларда давлат аппарати самарадорлигини оширишга қаратилган маъмурий ислоҳотлар доирасида 110 та самарасиз идоралараро органлар тугатилди, шу билан бирга, 10 та янги вазирлик ва идоралар тузилди. Адлия вазири ҳукумат ихчам бўлиши керак, деб ҳисоблайди.
«Биринчидан, ҳукумат ихчам бўлиши керак. Ўзбекистонга йирик давлат аппарати тўғри келмайди. Бу кўп харажат талаб этади. Ундан кўра иқтисодиётни ривожлантиришга эътибор қаратишимиз лозим. Давлат органи қанча кўп бўлса, иқтисодиётни юрғизиш, тадбиркорнинг фаолият юритиши шунча қийин бўлади», — деган у.
Унинг сўзларига кўра, давлат органи бюрократия, шунингдек, қўшимча ваколат ва бошқарув функцияси бўлишини назарда тутади.
«Шунинг учун бу борада бюрократия туфайли коррупцияга ботиб кетган қўлларимизни қайтариб олишимиз керак. Салбий факторларни йўқотишимиз керак. Буни биринчи ўринга қўйишимиз лозим», — деган Русланбек Давлетов.
Вазир, шунингдек, децентрализация жараёнини тезлаштириш кераклигини таъкидлаган.
«Ҳамма нарса учун Тошкентга келавериш шарт эмас. Ҳозир ветеринария ва СЕС соҳасида хулосаларни олиш учун чегарадан ўтиш керак бўлса, зарур ҳолларда Тошкентга келишади. Ўзи келмаса ҳам ҳужжати келади. Бу жуда нотўғри жараён. Шунинг учун буларни мақбуллаштириб, одамларга қулай, енгил тизимни яратишимиз керак», — деган у.
Адлия вазири давлатнинг олтита функциясини хусусий секторга бериш ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
«Биз буни давом эттиришимиз керак. Кўп ҳолатларда хусусий сектор давлатга қараганда яхши ишлайди. Масалан, [xususiy] нотариуслар масаласида бунга қарши чиққанлар кўп эди. Ишлаб кетди, камчиликлари бор, ‘тюнинғ қиляпмиз, устида туриб бошқаряпмиз. Лекин бу самара бермоқда. Бошқача қилиб айтганда, нотариуслар катта ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган ва юридик оқибатларга олиб келадиган ҳаракатларни давлат номидан тасдиқлаб беряпти», — деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, давлат шундай оғир функцияларни нотариусга бера олган бўлса, демак, бошқа соҳаларни ҳам бера олади.
«Давлат хизматлари соҳасида ҳам бера оламиз. Кўпчилик давлатларда, ҳаттоки қамоқхоналар ҳам хусусий секторга берилган. Мен буни таклиф қилмаяпман, бошқача ўйламанг. Айтмоқчиманки, хусусий сектор билан дадил ишлаш керак», — деб таъкидлаган вазир.
Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг декабрь ойи охирида парламентга йўллаган мурожаатида мамлакатга «ихчам» Вазирлар Маҳкамаси кераклигини айтганди. Ўшанда ҳукумат таркибида 163 та идора ва ташкилот бор эди (ҳозир — 24 та вазирлик, 9 та давлат қўмитаси ва 5 та қўмита, 3 та давлат инспекцияси ва 4 та инспекция, 14 та агентлик, 6 та марказ, 2 та муассаса), бош вазирларнинг турли соҳаларда 8 нафар ўринбосари бўлган (ҳозир — 6 нафар).
«Биз ижро этувчи ҳокимият тизимини оптималлаштиришимиз, маъмурий ислоҳотларни давом эттиришимиз ва давлат бошқарувида менежментнинг замонавий усулларини кенг қўллашимиз лозим», — деб қайд этган у. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)