Бруну Фернандеш 13-турнинг энг яхши ўйинчиси

Манчестер Юнайтед жамоаси ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Англия Премьер-лигасининг 13-туридаги энг яхши футболчи деб эътироф этилди. Бу ҳақда мусобақа матбуот хизмати маълум қилди.
Ўтган дам олиш кунлари Манчестер Юнайтед "Кристал Пэлас" меҳмони бўлди. Учрашувда "Қизил иблислар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Бруну Фернандеш мазкур ўйинда Жошуа Зиркзее ва Мэйсон Маунтга иккита аниқ голли узатма амалга оширди. Маълумот учун, ғалаба иродали тарзда қўлга киритилди.
Ушбу ғалабадан сўнг Манчестер Юнайтед АПЛ жадвалида 21 очко билан 7-ўринга кўтарилди. Чемпионлар лигаси зонасидан уч очко, биринчи ўриндан эса тўққиз очко орқада бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг