Андижондаги уйдаги ёнғин: 4 та экипаж ёрдамида ўчирилди
1 дақиқа ўқиш178

2 декабрь куни соат 22:33 да Андижон вилояти, Андижон туманидаги «Курама» МФЙдаги уйда ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари 4 та ёнғин-қутқарув экипажи билан соат 22:44 да ҳодиса жойига етиб бориб, 22:49 да ёнғинни ўраб олди. Соат 23:30 да ёнғин тўлиқ ўчирилди.
Ёнғин натижасида уйнинг шифт, том қисми ва уй-рўзғор буюмлари зарарланган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда. Жароҳат олган шахслар ҳақида хабар келиб тушмаган.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…