date

Тошкентда “Иқтидорли мураббийлар” конференсияси бошланди

Тошкентда “Иқтидорли мураббийлар” конференсияси бошланди

Бугун Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташаббуси билан ташкил этилган “Иқтидорли мураббийлар” конференсияси ўз ишини бошлади. Мураббийлар малакасини ошириш, иқтидорли ёш футболчиларни тайёрлаш тизимини модернизация қилиш ва таълим сифатини яхшилаш мақсадида ташкил этилган тадбирда селекция жараёнларини илмий асосда такомиллаштириш бўйича ҳам муҳим йўналишлар муҳокама қилинди.

Конференсиянинг очилиш маросимида ЎФА раҳбарияти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди, бу эса ушбу соҳадаги янги қадамларнинг бошланиши сифатида таъкидланди.

Тадбирда республика бўйлаб келган болалар футболи мураббийлари, профессионал клублар вакиллари иштирок этди. Конференсиянинг маърузачилари, ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов, Ўзбекистон У-17 терма жамоаси мураббийи Ислом Исмоилов, шу билан бирга, беларуслик мутахассис Сергей Кубарев ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, иштирокчиларнинг саволларига жавоб беришди.

Мутахассислар болалар, ўсмирлар ва ёшлар футболида қўлланилаётган замонавий методлар, янги мураббийлик йўналишлари ва илғор ёндашувлар ҳақида ўз фикрларини билдиришди. Бу конференсия ўзбек футболининг келажаги учун муҳим қадам бўлиб, мураббийларнинг малакасини ошириш ва ўйин жараёнини янада такомиллаштиришда катта аҳамиятга эга.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тошкентда “Иқтидорли мураббийлар” конференсияси бошланди