20:00 / 03.11.2021
1 585

Ўзбекистондаги ислоҳотлар халқаро экспертлар нигоҳида

Ўзбекистондаги ислоҳотлар халқаро экспертлар нигоҳида
Атлантика Кенгаши (Atlantic Council) ташаббуси билан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган видеоконференция шаклида мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда Атлантика Кенгашининг Евроосиё маркази директори Жон Хёрбст, «Америка Овози»нинг ўзбек хизмати бошловчиси Навбаҳор Имомова, Писбург университетидаги Бошқарув ва бозорлар маркази асосчиси Доктор Женнифер Брик Муртазашвили, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси катта иқтисодчиси Винаяк Нагараж ҳамда «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляковлар иштирок этди.

1961 йилда ташкил этилган Атлантика Кенгаши бугунги кунда нуфузли ташкилот бўлиб, глобал муаммоларни ҳал этиш, хусусан, сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик масалаларини ўрганиш бўйича муҳим мавзуларда муҳокамалар ва ўрганишлар ташкил этиб, тўпланган маълумот ва таҳлилларни ўз нашрларида чоп этиб келади.

Шу боисдан, навбатдаги Ўзбекистонда амалга оширилган ва ошириладиган ислоҳотларга бағишланган тадбир ҳам қизғин мунозаралар ва фикрларга бой бўлди. Унда модераторлик қилаётган элчи Хёрбст томонидан «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляковга бир қатор саволлар билан мурожаат қилди.

Жумладан, дастлабки берилган савол Ўзбекистоннинг ички сиёсатида қўлга киритилган асосий ютуқларга қаратилди. Ушбу саволга жавобан Элдор Туляков Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ислоҳотлар деярли барча соҳани қамраб олганлиги, ушбу ўзгаришларнинг кўпчилигидан тадбир иштирокчилари ҳам хабардор эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, халқ билан мулоқот қилиш, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатини бартараф этиш борасида қилинган ишлар, фуқароларга кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини ошириш мақсадида ташкил этилган Давлат хизматлари агентлиги фаолияти, валюта бозорининг либераллаштирилиши, прописка тизимини бекор қилиниши ва фуқароликни бериш тартиби ислоҳ қилингани ва ташқи сиёсатда салмоқли ютуқларга эришилганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Мулоқот давомида экспертлар Ўзбекистон олдида турган устувор вазифа ва мақсадлар билан ҳам қизиқишди ва шундан келиб чиқиб ички сиёсатда келажакда амалга ошириладиган ишларга оид савол билан юзланишди.

Унга жавобан Марказ раҳбари, аввало, деярли барча соҳада бошланган ислоҳотлар давом эттирилиши, хусусан, яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муносабати билан бўлиб ўтган сайловолди учрашувларида фуқаролар томонидан билдирилган асосли фикр ва таклифлар инобатга олиниши, шунингдек, яқинда чоп этилган «Янги Ўзбекистон стратегияси» номли китобда белгилаб берилган вазифалар изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилишини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондаги ислоҳотлар халқаро экспертлар нигоҳида