Ўғитнинг глобал танқислиги дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларида озиқ-овқат муаммоси ва очликка олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Норвегиянинг Yara International ўғит ишлаб чиқарувчи компанияси бош директори Свейн Торе Холсетер ВВСга берган интервюсида айтиб ўтган.
Корхона раҳбарининг сўзларига кўра, айни пайтда жаҳон ўғит бозорида тақчиллик кузатилмоқда. Кўпгина ўғитларда мавжуд бўлган аммиак ишлаб чиқариш учун газ ишлатилади, унинг нархи кескин ошиб, ўғитлар қимматламоқда.
Бошқа компаниялар билан бир қаторда Yara International ҳам ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришни қисқартиришга мажбур бўлган. Холсетернинг аниқлик киритишича, ўғит ишлаб чиқаришнинг камайиши оқибатида фермерлар экинларни аввалгидек самарали етиштира олмайди, бу эса дефицитга олиб келади. Унинг таъкидлашича, энг қашшоқ мамлакатлар озиқ-овқат танқислигидан энг кўп зарар кўради.
Деҳқонлар маккажўхори ва буғдой ҳосилини ошириш учун ўғитлардан фойдаланмоқда.
«Бу жуда қўрқинчли ҳолат, биз озиқ-овқат инқирозига дуч келяпмиз. Бу бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат нархларига таъсир қилади ва кўпчиликнинг ҳамёнига зарар бўлиб хизмат қилади. Аммо баъзи одамлар учун, айниқса ривожланаётган мамлакатларда, бу нафақат пул масаласи, балки ҳаёт-мамот масаласидир»,— дейди Холсетер.
Шу муносабат билан Yara International раҳбари оммавий очарчиликдан олдини олиш учун Жаҳон озиқ-овқат дастури (World Food Programme, WFP) гуманитар ташкилотини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштиришга чақирган.
Ўғит танқислиги АҚШ ва Канада каби кўплаб бой мамлакатларда ҳам учрайди. Уларнинг ички бозорларидаги муаммолар калий ва азотли ўғитларнинг жиддий танқислиги билан боғлиқ бўлиб, бу фермерларни харидларини сезиларли даражада камайтиришга мажбур қилди.
2021 йил бошидан буён жаҳон ўғитлари нархи 80 фоизга қимматлади ва ноябр ойида карбамидни азотли ўғитлаш нархи биринчи марта бир тонна учун минг доллардан ошди. Шу билан бирга, экспертлар россиялик ишлаб чиқарувчилар Шимолий Америка дон бозоридаги ноқулай вазиятдан фойдаланишлари мумкинлигини таъкидладилар. Улар учун келаси йили анъанавий равишда Америка Қўшма Штатларидан рақобатчилар эгаллаб турган янги ҳудудларга, масалан, Жануби-Шарқий Осиёга экспорт қилиш имконияти пайдо бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди