Пиёз — ҳар бир ўзбек дастурхонида учрайдиган, ошхонада энг кўп ишлатиладиган сабзавот. Аммо унинг турлари — қизил ва оқ пиёзнинг инсон саломатлиги учун фарқли фойдалари борлигини кўпчилик билавермайди.
Қизил пиёз:
— Антоциан моддасига бой бўлиб, қон айланишини яхшилайди ва юрак-қон томир касалликларининг олдини олади.
— Антиоксидантлар кўплиги сабабли, хавфли эркин радикаллардан ҳимоя қилади, яъни қариш жараёнини секинлаштиради.
— Иммунитетни кўтаришда ва яллиғланишларга қарши курашишда самарали.
— Университет тадқиқотларига кўра, қизил пиёздаги кверцетин моддаси юрак-қон томир касалликлари хавфини 20–25% гача камайтиради.
— Қизил пиёзни хом ҳолда истеъмол қилишда, ундаги антиоксидантлар 2 баравар самаралироқ бўлади.
— Қизил пиёз доимий равишда ейиш хавфли ўсмаларнинг пайдо бўлиш эҳтимолини пасайтиради (айниқса, йўғон ичак саратони).
Оқ пиёз:
— Ҳазм тизимини енгиллаштиради, ичак фаолиятини тартибга солади.
— Қанд миқдорини пасайтириш хусусиятига эга, шу боис диабет хавфи бор кишилар учун тавсия этилади.
— Организмни вирус ва бактерияларга қарши чидамли қилади, айниқса совуқ мавсумда фойдаланиш жуда муҳим.
— Илмий манбаларга кўра, оқ пиёзда аллисин моддаси кўпроқ бўлади. Бу модда бактерия ва вирусларга қарши табиий антибиотик вазифасини бажаради.
— Ҳар куни камида яримта пиёз ейиш иммунитетни ошириб, шамоллаш касалликларини 30% гача камайтиради.
Ҳар икки тур пиёз ҳам инсон саломатлиги учун фойдали. Қизил пиёз кўпроқ юрак ва қон айланишига ижобий таъсир этса, оқ пиёз ҳазм ва иммунитет учун муҳим. Демак, таомларда ҳар иккисидан ҳам навбат билан фойдаланиш энг тўғри йўл ҳисобланади.
Иккаласининг умумий фойдаси:
— Холестеринни пасайтиради.
— Организмдаги яллиғланиш жараёнларини камайтиради.
— Суяк мустаҳкамлигини сақлайди (калций ва С витамини ҳисобига).
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!