date

Шивит — соғлиқ учун 5 асосий фойда

Шивит — соғлиқ учун 5 асосий фойда

Шивит (укроп) ҳар бир ўзбек ошхонасида учрайдиган кўкатлардан бири. Унинг нафақат мазаси, балки саломатлик учун қимматли хосиятлари ҳам бор. Илмий тадқиқотлар шундан далолат бермоқда.

1. Ҳазм тизимини яхшилайди

Шивит таркибидаги эфир мойлари овқат ҳазм бўлишини енгиллаштиради, ичакларда газ йиғилишини камайтиради. Шу боис, ошқозон-ичак муаммоларида табиий ёрдамчи ҳисобланади.

2. Қон босимини назорат қилади

Шивит қон томирларни ёпишқоқ моддалардан тозалашга ёрдам бериб, босимни барқарорлаштиради. Айниқса, юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда самарали.

3. Иммунитетни кўтариб беради

Ундаги витамин С ва антиоксидантлар организмни вирус ва бактерияларга қарши чидамли қилади. Қиш ва баҳорда шамоллашдан сақланишда жуда фойдали.

4. Суюкларни мустаҳкамлайди

Шивит кальций ва магнийга бой. Бу моддалар суяк ва тишларни мустаҳкам сақлайди, суяк ичидан кальций чиқиб кетишини (остеопороз) секинлаштиради.

5. Асаб тизимини тинчлантиради

Шивитдаги эфир мойлари асабларни бўшаштиради, уйқуни яхшилайди. Табиий «тинчлантирувчи доривор» сифатида қўлланилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Шивит — соғлиқ учун 5 асосий фойда