date

Нигерияда ҳайвонлардан юқадиган Ласса иситмасидан вафот этганлар сони ошиб бормоқда

Нигерияда ҳайвонлардан юқадиган Ласса иситмасидан вафот этганлар сони ошиб бормоқда

Нигерияда ҳайвонлардан одамларга юқадиган хавфли касаллик — Ласса иситмаси билан боғлиқ вазият тобора кескинлашиб бормоқда. Мамлакат Касалликларни назорат қилиш маркази маълумотларига кўра, жорий йил бошидан бери ушбу вирус туфайли 162 нафар инсон вафот этган. Бу рақам эпидемиянинг қанчалик хавфли тус олаётганини кўрсатиб турибди.

Маълумотларга қараганда, Ласса иситмаси бугунги кунда Нигериянинг 21 та штатида, жумладан пойтахт Абужада ҳам қайд этилган. Фақатгина 25–31 август кунлари давомида 10 та янги ҳолат аниқланган. Жорий йилнинг 1 январида бошлаб 31 августгача бўлган даврда касалланганлар сони жами 871 нафарга етгани қайд этилмоқда.

Марказ мутасаддиларининг таъкидлашича, ўтган йилнинг ўзида Ласса иситмаси мамлакатда 190 нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлган. Бу эса вируснинг йилдан-йилга тарқалиш кўлами кенгайиб, ўлим ҳолатлари кўпайиб бораётганидан далолат беради.

Эслатиб ўтамиз, Нигерия ҳукумати 2019 йилнинг 23 январь куни ушбу инфекциянинг кенг тарқалиши туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилган эди. Шундан буён давлат салоҳиятли чоралар кўриб келмоқда, аммо вирусга қарши тўлиқ ғалаба қозониш ҳали ҳам қийин кечмоқда.

Ласса иситмаси кемирувчилар орқали одамларга юқадиган вирусли касаллик ҳисобланади. Унинг белгилари орасида баланд ҳарорат, ички қон кетиши, заифлик, бош оғриғи ва жигар ҳамда буйрак фаолиятининг бузилиши бор. Мутахассислар вируснинг хавфи шундаки, унинг дастлабки белгилари кўпгина бошқа касалликлар симптомларига ўхшаш бўлиб, ташхис қўйишда қийинчилик туғдиради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нигерияда ҳайвонлардан юқадиган Ласса иситмасидан вафот этганлар сони ошиб бормоқда