date

Чарли Кирк қотиллигида гумонланувчи ўлим жазосига ҳукм этилиши мумкин

Чарли Кирк қотиллигида гумонланувчи ўлим жазосига ҳукм этилиши мумкин

АҚШда машҳур консерватив фаол Чарли Киркка суиқасд уюштирганликда гумонланаётган шахсга нисбатан оғир жазо қўлланилиши кутилмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош прокурори Памела Жо Бонди Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, гумонланувчига биринчи даражали қотиллик айби қўйилиши режалаштирилган ва Юта штати қонунларига кўра, унга нисбатан ўлим жазоси тайинланиши эҳтимоли юқори.

Бондининг таъкидлашича, губернатор ҳам бундай оғир жиноят учун қатл жазосини талаб қилишини аниқ билдирган. «Губернатор айтганидек, улар ўлим жазосини сўрашади, бу Юта штатида жуда реал масаладир», — деди бош прокурор.

АҚШ Федерал қидирув бюроси директори Кашьяп Пател ҳам воқеага муносабат билдириб, гумонланувчининг айбини тасдиқловчи бир қатор далиллар мавжудлигини маълум қилди. Хусусан, унинг ёзишмаларида ўз айбини тан олгани ва жиноят қуролида топилган ДНКси буни исботлаб турганини қайд этди.

Маълумотларга кўра, суиқасд 10 сентябрь куни Юта штатидаги университет шаҳарчисида содир этилган. Чарли Кирк ўша куни талабалар олдида нутқ сўзлар экан, узоқдан — тахминан 800 метр масофадан отилган ўқ унинг бўйнига тегган. Тез ёрдам хизмати уни касалхонага олиб борган бўлса-да, фаол шифокорлар саъй-ҳаракатларига қарамай, бир неча соат ичида вафот этган.

Қотилликда гумонланувчи — 22 ёшли талаба Тайлер Робинсон бир неча кундан сўнг полиция ходимлари томонидан қўлга олинди. Қизиғи шундаки, уни қонун тузоғига топширган шахс — полицияда 27 йилдан бери хизмат қилиб келаётган ўз отаси бўлган. Маълумотларга кўра, ҳужумчининг киришган ҳаракатларига марҳум фаолнинг сиёсий қарашлари сабаб бўлган.

Ҳозирда Тайлер Робинсонга нисбатан тергов жараёнлари олиб борилмоқда. Агар суд унга қўйилган айбловларни тўлиқ тасдиқласа, у Юта штати қонунчилигида назарда тутилган энг оғир жазо — ўлим ҳукмига маҳкум қилиниши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чарли Кирк қотиллигида гумонланувчи ўлим жазосига ҳукм этилиши мумкин