Фото: Меn’s Life
Ўзбекистонда ҳозирги кунда 2000—2005 йиллар Қозоғистондаги каби реклама бозорининг жадал ривожи юз бермоқда. Бу ҳақда «Forbes.kz» нашрига Publicis Groupe CCAR компаниясининг раҳбари Виктория Полякова хабар қилди.
Унинг сўзларига кўра, пандемия бўлишига қарамай, 2021 йили ўзбек телевидениесидаги реклама инвестициялари 50 фоизга ошган.
- Бу мамлакатга халқаро мижозларнинг кириб келиши билан боғлиқ. Телевидениега киритилган сармоялар асосий ўриндадир, улар бутун реклама бюджетининг 60 фоизини ташкил қилиб, кенг қамров ва юқори содиқлик даражасини олиб келади, шу туфайли телевидение намунали ROI’га эга, – дейди Полякова.
2021 йилда Ўзбекистон бозори реклама берувчиларни ҳайратлантирди. Агентликнинг февраль ойидаги маълумотларига кўра, инвестицияларнинг ўсиш кўрсаткичи 35 фоизни ташкил қилган.
Бу, асосан, телевидение учун сармояларнинг 45 фоизлик, интернетнинг 20 фоизлик ва ташқи рекламанинг 10 фоизлик ўсиши билан боғлиқ. 2022 йил учун тахмин қилинаётган медиабозор ўсиши камида 15-25 фоизга баҳоланмоқда.
Бундан ташқари, digital’га киритилган сармояларнинг фоиз нисбатидаги ўсиши ТВга қараганда кўпроқ кузатилади. Агарда ТВнинг ўртача ўсиши 15-20 фоизни ташкил қилса, digital учун сармоялар 25-30 фоизга ўсади.
Ўзбекистонда FMSG сектори ва фармацевтика соҳаси бошқаларга қараганда фаолроқ – йилига 30-40 фоизга ўсмоқда.
Биз 2021 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда, кўп йиллар муқаддам мамлакатдан чиқиб кетган Procter & Gamble бренди кампаниясини ишга туширдик. Қайта ишга тушириш жараёни икки йилдан ортиқ давом этди. Фаолият бошлангандан кейин компания бизнинг асосий мижозимизга айланди ва инвестициялар ҳажми бўйича мамлакатда учинчи ўринни эгаллади.
- Ўзбекистон бозори, ундаги реклама сотувчиси ва ТВ ўртасидаги ўзаро алоқа ўта аниқ тузиб олинганлиги билан ажралиб туради. Бозор P&G’нинг ишга туширилишига тагликлар, соч ювиш воситалари, кир ювиш воситалари ва тозалаш воситалари ишлаб чиқарувчилари бозорининг ривожланишига турки берган ҳолда, рақобатдошлар фаоллиги ва инвестицияларининг сезиларли ўсиши орқали муносабат билдирди, – деб таъкидлайди Полякова.
Полякованинг сўзларига кўра, ТВда реклама жойлаштиришни янада самарали режалаштириш ва бу ишни қўлда бажарувчи одамлар сонини қисқартириш учун 2022 йилда Ўзбекистонда МАKSAT дастурини ишга тушириш режалаштирилган (аниқ бир бренд рекламаси учун керак бўладиган параметрларни хатосиз ҳисоблаш ва белгилаш учун). Ушбу маҳсулотга маҳаллий sales house’лар ҳам қизиқиш билдирмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Родри "Олтин тўп" учун сўровномада кимга овоз бергани маълум бўлди