«ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян Президент Шавкат Мирзиёевнинг етакчилигидаги ислоҳотларни юқори баҳолади. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда дунё Ўзбекистондаги ўзгаришларни диққат билан кузатмоқда ва улардан илҳом олмоқда.
“Президент жаноблари, бутун дунё бугун Сизни кузатмоқда, Сиздан ўрганмоқда. Сизнинг раҳбарлигингизда ишончли ҳукумат ва фидокор жамоа кечаю кундуз меҳнат қилмоқда,” — деди Абунайян ўз чиқишида.
Унинг сўзларига кўра, айнан шундай меҳнатсеварлик ва масъулият туфайли Ўзбекистон халқи Президентни чин дилдан ҳурмат қилади, инвесторлар эса бу мамлакатни ишончли ҳамкор сифатида танлайди.
“Шунинг учун ҳам халқингиз Сизни севмоқда, инвесторларингиз ва кўплаб давлатлар Сизни ҳурмат қилмоқда. Дунё бўйлаб кўплаб инсонлар Ўзбекистонга турист сифатида ҳам, дўст сифатида ҳам, инвестор сифатида ҳам келишни хоҳлайди,” — деди у.
Муҳаммад Абунайян таъкидича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда яратилган очиқ ва адолатли инвестиция муҳити мамлакатни жаҳон миқёсида ишончли бизнес марказига айлантирган.
Таҳлилчилар фикрича, Абунайяннинг бу баёноти халқаро миқёсда Ўзбекистон нуфузининг ошганини яна бир бор тасдиқлайди. Янги ислоҳотлар, фаол ташқи сиёсат ва инвестицияга очиқ муҳит — бугунги “Янги Ўзбекистон”нинг асосий қиёфасига айланди.
Шундай қилиб, ACWA Power раҳбарининг сўзлари нафақат бир раҳбарга эҳтиром, балки бутун мамлакат тараққиётига берилган халқаро баҳо сифатида талқин этилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!