Дунёнинг энг йирик озиқ-овқат компанияларидан бири Nestle 16 минг ишчини қисқартиришини эълон қилди. Бу компания ходимларининг 6 фоизини ташкил этади. Раҳбари Филип Навратил бу қарор харажатларни камайтириш ва компания фаолиятини соддалаштириш учун зарурлигини айтди.
Қисқартиришлар асосан офис ходимлари ҳамда ишлаб чиқариш бўлимларида амалга оширилади. Дастур 2027 йил охиригача давом этади. Компания шу орқали маблағ тежашни режалаштирмоқда.
Сўнгги ойлар Nestle'да раҳбарият алмашинуви кузатилди. Собиқ раҳбар Лорен Фрекс ва бошқарув раиси Пол Булке лавозимларини тарк этган. Янги раҳбар Навратил Nestle'ни “тезроқ ўзгаришга” чақирди.
Nestle'нинг сўнгги чоракдаги савдоси 4,3 фоизга ошди. Асосий ўсиш қаҳва ва ширинликлар маҳсулотлари ҳисобидан бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!