Бухорода суд ходими 600 доллар пора билан ушланди

1 дақиқа ўқиш152
Бухорода суд ходими 600 доллар пора билан ушланди

Бухоро вилоятида суд ходими пора билан ушланди, деб хабар берди Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати. Тезкор тадбир ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган.

Тадбир давомида Ғиждувон туман суди архиви катта ходими 600 доллар олаётганда қўлга олинди. Маълум бўлишича, у жами 700 доллар эвазига танишлари орқали жиноят ишлари бўйича Когон шаҳри судида кўрилаётган иш бўйича айбланувчининг ҳукмини енгиллаштириш ва кейинчалик ўзгартирмасликка ёрдам беришни ваъда қилган. У илгарироқ 100 доллар олгани ҳам аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.


Манба: Upl.uz

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?