Саратоннинг сўнгги босқичидаги беморларни уларни уйқуга кеткизиш орқали самаралироқ даволаш мумкин. Янгича даволаш усули ҳақида италиялик радиолог Марко Дюранте Америка фан тараққиёти жамиятининг учрашуви доирасида сўзлаб берди, деб ёзади Кун.уз нашри.
Унинг фикрича, онкобеморларни сунъий гибернация қилиш радиотерапиянинг салбий таъсирларидан ҳимоялаши ва ўсимтанинг ўсишини тўхтатиши мумкин. Дюранте жониворларда ўтказилган кўп йиллик тажрибалардан сўнг ана шундай хулосага келди.
Узоқ вақт совуқ таъсирига туширилган одамлар гибернацияга тушишган - уларнинг юрак уриши сезилмаган, тана ҳарорати 2-3 баробарга пасайган. Бироқ шифокорларнинг ёрдамидан кейин улар саломатлигига жиддий зиён етмаган ҳолда қайта ўзларига келишган.
Даволашнинг бундай усули шифокорларга беморга зиён етказишга қўрқмай, радиациянинг юқори дозаларини қўллаш имконини беради. Ҳозирча тажриба фақат каламушларда ўтказилди ва у муваффақиятли кечди. Агар ушбу тажриба усули барча синовлардан муваффақиятли ўтса, кейинги 10 йил давомида одамларни даволашда қўлланилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради