16:28 / 04.03.2017
10 709

Хитой ҳақидаги сиз кутмаган 4 та факт

Хитой ҳақидаги сиз кутмаган 4 та факт

Пекинлик кўринмас одам, «Аватар» учун асос бўлган Хитой манзараси, қора чой ичмайдиган чойхўрлар, овқатланиш сўнгида тортиладиган гуруч — мақолада Хитой ҳақидаги ана шундай кутилмаган фактлар билан танишасиз.

Пекинда кўринмас одам яшайди

Лю Болин — Пекиндаги 798-арт туманнинг энг машҳур резидентларидан. 43 ёшли рассом ўз фотографик шоҳасарлари билан танилган, ушбу фотосуратларда у шундай грим қилинганки, атроф-муҳит фонида тўлиқ йўқолиб кетган.

Образларни унинг ўзи яратади, бўёқ ва гримни эса унга ёрдамчилари суриб қўяди, бунинг учун у бўлғуси кадр жойида ўн соатлаб қимирламай туришига тўғри келади. Люнинг сўзларига кўра, шу тариқа у кундалик югур-югурлар ортида кўринмай кетадиган оддий одамнинг ҳаётига жамоатчилик диқатини қаратишга уринади.

«Аватар» фильми Хитойда яратилган

Ғарб киножамиятининг катта қисми шов-шувли «Аватар» 3D фильмидаги манзаралар фильм яратувчилари томонидан «нол»дан бошлаб чизилган ёки режиссёр Жеймс Кэмероннинг тушида аён бўлган, ва фақат компьютер графикаси ёрдамида суратга олинган, деб ўйлайди.

Аслида эса Пандора манзаралари Хитойнинг Хунань провинциясидаги кварц ва қумтошдан ҳосил бўлган устунлари билан таниқли Чжанцзяцзе табиат боғидан кўчирилган.

Хитойликлар деярли қора чой ичмайди

Бунинг устига, Хитойда у қора эмас, қизил деб аталади, унинг қизғиш-карамель рангини ҳисобга олганда, бу мантиққа тўғри келади. Қора деб эса хитойликлар баъзан пуэр чойини аташади.

Замонавий Хитой аҳолиси орасида кўк чой, гулли чой ва улун оммабоп, қизил чойни эса камдан-кам ичишади.

Гуруч охирида тортилади

Хитойликлар уйда бўладими, ресторанда бўладими, биз гарнир деб атайдиган егуликни энг сўнгида ейишади. Агар гуручни кечки таомнинг бошида келтиришни сўрасангиз (овқатнинг аччиқ таъми ва ёғлилигини гуруч билан босмоқчи бўлган чет элликлар чундай қилади), официантнинг таажжубга тўла нигоҳини учратишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Хитой ҳақидаги сиз кутмаган 4 та факт