21:45 / 19.02.2018
9 243

Мунажжимлар башорати: 20 февраль куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 20 февраль куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги кунингиз ҳар жиҳатдан ёқимли кечади иншооллоҳ. Ҳатто, пул масаласида ҳам кўзланган суммани қўлингизга ола биласиз. Кимдир меҳнат таътилига чиқишни мўлжаллаб юрган бўлса, бугун ўша фурсат етди. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бири ўзининг турли мавзулардаги хуш хабарлари билан кайфиятингизни янада юқорилатиши кутилади. Фақат саломатлигингизни асранг, бу масалада муаммо пайдо бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Яхшиси, профилактика билан жиддий шуғулланинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
20 феврал куни сизга қаттиқ ишонадиганларга нисбатан адолатсизлик қилиб қўйманг. Сиз ҳам уларга ишонч билан муносабат юритинг. Ишхонангизда ҳамкасблар билан жиқиллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Оиласиз бўлсангиз, эмоцияни кечқурун учун асраб қўйинг. Сизни ишдан ёки ўқишдан кейин романтик учрашув кутиб қолади. Кечқурун оилалилар жуфти билан янада мулойимроқ муносабат юритишса, фойдадан холи бўлмайди. Овқатланиш режимини бузиб қўйманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
20 февралда булутсиз кун кутади. Бу кун сизга бир олам ёқимли хабарлар ва лаҳзаларни ҳадя этади. Молиявий муаммолар ҳадеганда сизнинг фойдангизга ҳал бўла қолмай хит қилиши мумкин. Аммо ташвиш чекишга ҳожат йўқ. Бу масала кечқурунга бориб албатта ижобий ҳал бўлади. Муҳаббат бобида мустақил бўлишингизга тўғри келади. Кимнингдир фикри билан севиб ёки севилиб бўлмайди-ку! Тўғри эмасми? Демак, энг сўнгги қарорларни ўзингиз чиқаришингиз керак.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Ҳали ўзингиз яхшилаб танишмаган, янги ишларга шошма-шошарлик билан қўл уриб қўйманг. Натижаси кўнглингиздагидек кечмаслиги мумкин. Ишни режа асосида амалга оширинг. Ўзгалар маслаҳатига сира муҳтож эмассиз. Қалбингизга қулоқ тутинг. У алдамайди. Кечқурун қариндошларингиз билан мулоқот қилишингиз, уларга рўзғор юмушларида ёрдам кўрсатишингиз ва ниҳоят саломатлигингизни мустаҳкамлаш билан шуғулланишингиз кутилади. Бугун бировларнинг кўнглини оғрита кўрманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
20 февралда тадбиркорлар норасмий тарзда қандайдир ҳужжатлар, шартномаларни имзолаши зарур бўлади. Лекин суғурталанмаган бўлсангиз, имзо қўйишдан бош тортинг. Охири инқироз билан тугайди-я!.. Муҳаббатда арзимас сабаб билан жуфтингиз, бўлғуси жуфтингизнинг кўнглини оғритманг. Ҳеч қурса, худодан қўрқинг. Жуфтингиз, бўлғуси жуфтингиз сизнинг қаршингизда гуноҳга йўл қўйгани йўқ. Унга билиб-билмай туҳмат қилиб қўйишингиз мумкин-да! Ўртада шайтон бор, ахир! Ана шундан сақланинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Ишхонадаги ишларингиз тушга яқин авж паллага киради. Баъзилар ҳатто тушлик қилишга ҳам вақт ажрата олмасликлари мумкин. Агар раҳбар бир ишнинг мажбуриятини икки ходимга тақсимлаган бўлса, буни шундай қолдиринг. Кўнгилчанлик қилиб барча мажбуриятларни ўз зиммангизга олиб ўтирманг. Молиявий масалада оқимга қарши суза кўрманг. Нақ инқироз юз тутасиз. Пул тақсимлашда, харажатларга қўл уришда етти ўлчаб бир кесинг. Шунда тарозининг палласи тенг бўлади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
20 февралда шахсий ҳаёт ва ишхонангиз орасидаги балансни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда икки ўт орасида қолиб ҳалак бўласиз. Моддий аҳволингиз кўнгилдагидек кечади. Демак, яқинларингиз учун ёқимли харидларни амалга ошираверсангиз бўлади. Кечқурун ўсмир фарзандлар муаммолари билан машғул бўлишингиз эҳтимоли бор. Соғлиғингизни асранг. Грипп юқтиришдан сақланинг. Асабни эҳтиёт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун ҳар бир ташланган қадамдан, содир бўладиган воқеа-ҳодисадан кўнглингиз тўлади. Бир сўз билан айтганда, ҳеч ким сизнинг кайфиятингизни буза олмайди. Соғлиғингиз ҳам худди шу оқимда суза бошлайди. Ўзингизни аъло даражада ҳис этасиз. Рўзғорингизда баъзи ускуналарнинг бузилиши, уларни таъмирлаш билан шуғулланишингиз кутилади. Оила қуришга улгурмаган дўстларимиз кечқурундан романтика кутсалар бўлади. Бунга тўлиқ ҳақлисиз. Ҳасадгўйларга нисбатан қаттиққўл бўлинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
20 феврал куни фақат фойда берадиган ишлар билан банд бўлишингиз тавсия этилади. Бундай ишлар фақат оилада бўлади. Атрофингизни ёрқин ҳодисалар кун бўйи қуршаб туриши кутилмоқда. Ишхонадаги юмушлар ҳам қолиб кетиши керак эмас. Дангасаликка йўл қўйсангиз, қўшимча пулларсиз қолиб кетишингиз муқаррарлигини унутманг. Мартаба ва юқори лавозимга эга бўлиш истагида бўлсангиз, ҳали мавриди эмас.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Шахсий ҳамда молиявий масалага оид ишларни тартибга келтириб олинг. Бу ишни амалга оширишда нафақат ақл, балки кучли эмоция ҳам зарур бўлади. Олисда яшайдиган ёши улуғ қариндошингиздан кун давомида у қадар ёқимли бўлмаган хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун ижод кишилари узоқ вақт компьютер қаршисида ўтиришлари, ишга кўмилишлари кутилади. Меваларни кўпроқ истеъмол қилинг. Иммунитетни кўтаришда меваларга тенг келадигани йўқ.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
20 февралда сизни ишда ҳам, ўқишда ҳам муваффақиятлар жамланмаси орзиқиб кутади. Ҳар бир бажарадиган ишингиз фойдали кечади. Ҳар бир олган нафасингиз танангизни яйратади. Қаршингизда кўрганларингиз гўё жаннат гуллари каби ёқимли ифор ҳадя этади. Бундай кайфият билан сиз гўё тоғни толқон қилишга қодирсиз. Шунинг учун молиявий муаммолардан тортиб кундалик ташвишларгача хамирдан қил суғургандек силлиқ битади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Ўз соҳангизда жуда ақлли ва уддабуронсиз. Шундай экан, янги ғоялар ўйлаб топинг. Бусиз тараққиётни давом эттириб бўлмайди. Тортиниш, андишаларни четга суриб қўйинг. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстлардан бири ёқимли хабар етказиши мумкин. Кечки пайт ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз хавфи бор. Дарҳол врач қабулига боринг. Олдини олинг.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 20 февраль куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?