“Кариб денгизи қароқчилари” фильмидаги мантиққа умуман тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото)
Ажабланишга тайёрланинг. “Кариб денгизи қароқчилари” ҳақидаги фильмларда қанча мантиқий хатоларга йўл қўйилгани хаёлингизга ҳам келмаган.
Кадр бошида қиз бир томонида бош суяги, иккинчи томонида безакли нақш туширилган танга ушлаб турибди. Афтидан, кино ижодкорлар буни унутиб қўйишган — бир оздан сўнг медалённинг икки томони ҳам бир хил бўлиб қолади.
Инсониятнинг "дор" деб номланган даҳшатли ихтиросини олайлик. Фильм воқеалари XVIII асрда бўлиб ўтади. “Кариб денгизи қароқчилари”да дор бир нечта саҳналарда ишлатилган. Муаммо шундаки, дор фақат XVIII аср охири — ХIX аср бошларида ихтиро қилинган.
Кадрда кеманинг сув чизиғи (сувнинг сокин юзаси ва сузувчи кеманинг корпуси ўртасидаги туташиш чизиғи) кўриниб турибди. Ушбу ихтиронинг прототипи XIII асрда ишлатилганига қарамай, у ХIX асрдагина ушбу шаклда қўлланила бошланади.
Кўзойнак тақиб, ковбойча оқ шляпа кийиб олган одам кемада қароқчилар билан бирга. Эркак кадрда бир лаҳзага пайдо бўлиб, шундан сўнг изсиз ғойиб бўлади.
Соҳилдаги оёқ изларига қаранг. Афтидан, маҳаллий аҳоли эрталабдан бош қаҳрамонларнинг орқасидан югуриб юришган.
Ўз саргузаштларида Жек компас билан боғлиқ муаммога дуч келмайди, лекин қайиқдаги эпизодда қароқчи компасни қўлида ушлаб туради, кейинги кадрда эса қўлига олиш учун уни яна шимидан чиқаради.
Биринчи кадрда актрисанинг ўнг қоши устида хол бор, кейинг кадрда эса у йўқолади.
Кира сувга тушиб кетгандаги эпизодни олинг. Биринчи кадрда ўнг оёғидаги пойабзал и деярли ечилиб кетай деб турибди, аммо кейинги кадрда ҳаммаси жойида.
Қаҳрамон бўйнидаги медалён олтиндан ясалган. Демак, у чўкиши керак эди.
Жек читтак ушланганда, қўлида қароқчилар муҳри — “P” ҳарфи кўринишидаги татуировкани кўришади. Аслида бу тамға қароқчиларнинг пешонасига қўйилган.
Кариб денгизи қароқчилари ҳақидаги фильмнинг тўртинчи қисмида Жек читтак қўлларининг орқа томони билан енгил зарба бериб, иккита аскарни бир зумда йиқитади.
Қоровул аскар 100 йилдан кўпроқ вақт ўтгач ихтиро қилинган ҳуштак орқали сигнал беради.
Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Бундан бир дақиқа олдин кўча бўйлаб ички ёнув двигателга эга карета ўтади. Машина излари кадрга тушиб қолган.
Тишлардан ясалган мунчоқлар ҳолати ўнгдан чапга кўз очиб юмгунча ўзгаради.
XVIII асрда огномётлардан фойдаланиш, мантиққа тўғри келмайди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг