
Машҳур рэпер Тимати таътил пайтида янги туғилган қизалоғи билан тушган янги суратларини ижтимоий тармоқда эълон қилди. Кадрларда у денгиз бўйида қизини қучоқлаб, тинч ва бахтли ҳолда вақт ўтказаётгани акс этган.
Шу билан бирга, унинг севгилиси Валентина Иванова ҳам тақиқланган ижтимоий тармоқда Тимати ва қизчаси билан бирга тушган бир нечта кадрларни жойлаштирди. Суратларда жуфтлик уйлар фонида ва ойна қаршисидаги онларни абадийлаштирган.
Бу лавҳалар санъаткор мухлислари учун кутилмаган совға бўлди — чунки сўнгги ҳафталарда Тимати ва Валентина ўртасида келишмовчилик борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Кўпчилик Валентина ёлғиз дам олаётганига эътибор қаратганди. Янги суратлар эса жуфтликнинг бу гап-сўзларга чек қўйиш ниятида эканини кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида Тимати ва Валентина қизи туғилганини маълум қилишган. Бу рэпернинг учинчи фарзанди бўлиб, ундан аввал Алёна Шишковадан Алиса исмли қизи ва Анастасия Решетовадан Ратмир исмли ўғли бор.
