
Том Круз "Уддалаб бўлмас топшириқ: Якуний ҳисоб-китоб" фильмининг суратга олиш жараёнида бажарган трюкларидан бири учун Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Актёр олдиндан ёқиб қўйилган парашют билан 16 марта сакраган. Бу ҳақда Hollywood Reporter хабар бермоқда.
Фильм саҳналаридан бирида Том Крузнинг қаҳрамони Итан Хант ўзи билан захира парашютни олиб, шикастланган самолётдан сакрайди. Унинг асосий парашюти ёнади, шунинг учун қаҳрамон арқонларни кесиб ташлайди ва охирги сонияда захира парашюти очилади.
Трюк Круз томонидан жонли равишда амалга оширилди: у ЖАРдаги Дракон тоғларида вертолётдан 2 минг метрдан ортиқ баландликда 16 марта сакради. Ҳар сафар унинг парашюти ёнувчи суюқлик билан тўйинтирилиб, ёқиб юборилган.
Гиннеснинг рекордлар китоби маълумотига кўра, у “бир киши томонидан энг кўп ёнаётган парашют билан сакраш” номинациясида рекордчига айланган.
“Том Круз рекордлар учун яратилгандек. У яна бир бор ўзини чегара билмайдиган актёр сифатида намоён қилди,” — дейди Гиннес рекордлар маълумотномаси бош муҳаррири Крейг Глендей.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!