Ажойиб фильм Жуманжи ўйнашга ўхшайди: у том маънода томошабинни ўз дунёсига тортиб олади. Бироқ суратга олиш жараёнининг ўзи фильмдан ҳам қизиқроқ бўлиши мумкин. Буни исботлаш учун кино саноатининг энг қизиқарли сирлари ҳақида гаплашамиз.
Суратга олиш майдончасидан ёмон ҳид анқийди
Матоларнинг хиралашиши ва деформациясига йўл қўймаслик учун одатда суратга олиш пайтида қаҳрамонларнинг кийимлари ювилмайди. Актёр битта кўйлакни қанча керак бўлса, шунча вақт кийиши мумкин. Тушлик танаффусида эса актёрларга кийимларини ифлослантирмасликлари учун устига кийишга бирор нарса берилади.
Винтаж костюмлар айниқса нозик муносабатни талаб қилади.“Даунтон аббатлиги” фильми актрисасининг тан олишича, суратга олиш пайтида ҳамма даҳшатли ҳидланиб кетган, чунки ҳақиқийлигини сақлаб қолиш учун кийимлар ювилмаган. Ҳар бир актёрга терни сўриб оладиган махсус қопламалар берилган. Яхшиямки, улар вақти-вақти билан ювилган.
Актёрлар ҳар қандай об-ҳавода ишлайди
“Титаник” режиссёри Жеймс Кемерон Жек Роузни қутқариб қолган саҳнани суратга оларкан, Кейт Уинслет баданни совуқдан титраб, терисидаги туклар тик турганини пайқайди. Ёритиш чироқлари шундай ўрнатилгандики, у яқиндан кўринадиган даражада кўзга ташланарди. Шунда Камероннинг илтимосига кўра, актрисанинг кадрга тушиб қолган қўлини туклардан тозалаш мақсадида суратга олиш жараёни тўхтатилади.
Барча товушлар суратга олингандан кейин ёзиб олинади
Деярли барча товушлар аллақачон студияда ёзиб олинган бўлади, баъзида бу қийинчиликларга олиб келади. Масалан, “Маликанинг кундалиги” фильмининг якуний саҳнасини суратга олиш жараёнида суратга олиш майдончасида Maдoннанинг “Like A Prayer” қўшиғи янграйди. Қўшиқ актёрларга дам олишга ва рақсга тушишга ёрдам бериши керак эди.
Аммо фильм охирида бошқа қўшиқ танланади (Miracles Happen), лекин актёрлар дастлаб Maдoнна билан бирга куйлашгани учун ушбу кадрни яхшилаб таҳрирлашга тўғри келади.
Овқатлар камдан-кам ҳолларда ҳақиқий бўлади
Қаҳрамонлар овқат билан тўлиб-тошган кечки овқат столида ўтирган ҳар қандай саҳнани олинг. Агар диққат билан қарасангиз, актёрлар овқатни емасликка ҳаракат қилишади. Чунки маҳсулотларнинг аксарияти шунчаки муляж.
Ахир суратга олиш қанча давом этиши маълум эмас ва бир неча соат ичида ҳар қандай озиқ-овқат совийди ёки ейилмайдиган бўлиб қолади. Бундан ташқари, жуда кўп чиқиндилар бўлади. Аксарият режиссёрлар сохта овқатни афзал кўришади.
Орқа фондаги одамлар гапирмайди
Фильм ва телекўрсатувларда фондаги одамлар кўпинча “нўхат, маккажўхори ва сабзи” ёки “пушти ва бинафшаранг фил” каби маъносиз сўзлардан фойдаланади. Агар улардан гапириш талаб қилинса, улар пичирлаб гапиришлари керак. Кўпинча, режиссёрлар фондагилар гаплашаётганларини кўрсатиш учун жестлардан фаол фойдаланишни хоҳлашади.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг