“Орзуга интилган аёллар” махсус лойиҳаси Ўзбекистонда биринчи бўлиб маданият, фан ва ишлаб чиқариш соҳаларида касб эгаллаган аёлларга бағишланган тўққизта видеороликдан иборат.
Wе Digital ва AIM Lab жамоалари қаҳрамонларнинг портретларини яратиш, анимация ва монтаж учун турли АI воситаларидан фойдаланди. Лойиҳа устида ишлашда ОАВ даги нашрлар ва фотосуратлардан фойдаланилган.
Қаҳрамонлар:
- Собира Холдарова (1907–1984) – биринчи профессионал ўзбек журналисти;
- Мақсума Кариева (1903-1946) — Ўзбекистондаги биринчи актрисалардан бири;
- Зулфия Умидова (1897–1980) – биринчи аёл шифокор, тиббиёт фанлари доктори;
- Башорат Мирбобоева (1916–2010) – биринчи аёл поезд машинисти ва парашютчи;
- Тамарахоним (Петросян) (1906-1991) - атоқли раққоса, ўзбек рақси ўқитувчиси ва ислоҳотчиси;
- Шамсирой Ҳасанова (1917 – 1956) – биринчи профессионал ўзбек рассоми;
- Неля Атауллаева (1931-1974) — биринчи ҳужжатли фильм режиссёри;
- Илария Райкова (1896–1981) – Ўзбекистон ва Тожикистоннинг атоқли олими, биология фанлари доктори;
- Хадича Сулаймонова (1913–1965) – Марказий Осиёдаги биринчи аёл- ҳуқуқ фанлари доктори.
“Орзуга интилган аёллар” ХХ асрда Ўзбекистонда яшаб, қийинчиликлар, ижтимоий қаршилик ва стереотипларни енгиб, ўз даври аёллари учун янги касбларни эгаллаган тўққиз нафар ҳақиқий аёллар ҳақида ҳикоя қилади.
"Ўзбекистон аёллари ўз тақдирини мустақил танлаш ҳуқуқига эгалар ва бу танлов жамият стереотиплари ёки чегаралар билан чекланмаслиги керак. “Орзуга интилган аёллар” лойиҳаси бизга ҳар бир аёлнинг ажойиб кучи ва атрофидаги дунёни ўзгартириш қобилиятига эга эканлигини эслатиш учун мўлжалланган. Биз ҳозирги ва келажак авлод аёллари ўз орзулари сари интилиб, улкан марраларга эришишлари мумкинлигини алоҳида таъкидламоқчимиз. Ўтган замондаги аёллар қийинчиликларни енгиб, ўз орзуларига эришгани биз учун буюк ҳурмат ва фахрдир. Ушбу лойиҳа уларнинг жасоратига ҳурмат бажо келтириш ва аёлларнинг жамият ривожига қўшаётган улушини тан олишнинг муҳимлиги ҳақида эслатмадир", — дейди AIM Лабораторияси раҳбари Ҳикматилла Убайдуллаев.
Лойиҳа устида ишлар қандай кечди?
Сунъий интеллект воситаларидан фойдаланган ҳолда муаллифлар қисқа вақт ичида ҳамда очиқ ахборотларда мавжуд оз маълумотлар ва фотосуратлардан юқори сифатли маҳсулотни яратишга муваффақ бўлишди.
Сунъий интеллектнинг турли воситалари Wе Digital ва AIM Lab мутахассисларига ушбу қийинчиликларни енгишда ёрдам берди. Шу билан бирга, техник имкониятларга қарамай, жараён машаққатли кечди ва эҳтиёткорлик билан инсон назорати ҳамда иштирокини талаб қилди.
Биринчи босқич концепцияни ишлаб чиқиш, сценарийларни ёзиш ва тасдиқлашдан иборат эди. Шундан сўнг кадрларни саралаш, промптлар (нейрон тармоқлар учун сўровлар) ва портрет кадрларни яратиш учун мавжуд фотосуратларни тиклаш жараёнлари амалга оширилди.
Кейинчалик статик кадрларни ва юқори сифатли портретларни яратиш ва анимация жараёни бошланди. Бу босқич энг узоқ ва энг кўп меҳнат талаб қиладиган босқич эди, чунки у суратлар яратишда доимий тузатишларни талаб қилди. Охирги босқичда монтаж ва овоз бериш амалга оширилди.
Оддий график муҳаррирлик ва таҳрирлаш дастурларига қўшимча равишда муҳаррирлар ChatGPT4, Midjourney, Runaway, Topaz каби АI воситаларидан фойдаланганлар. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди