
Россия халқ артисти Вера Алентова 83 ёшида оламдан ўтди. Актрисанинг вафоти ҳақида у хизмат қилган Пушкин номидаги Москва драма театри маълум қилди.
У 1965 йилдан буён ушбу театрда фаолият юритиб келаётган эди. Вафотига миокард инфаркти сабаб бўлган.
ОАВ маълумотларига кўра, Алентовага 25 декабрь куни Маяковский номидаги театрда актёр Анатолий Лобоцкий билан хайрлашув маросими вақтида ёмон бўлиб қолган. Вера Алентова 1942 йил 21 февралда Архангельск вилоятида туғилган.
Бир муддат Украина ва Ўзбекистонда яшаган. 1965 йилда у МХАТ қошидаги мактаб-студияни тамомлаган.
Актриса кинематографиядаги фаолиятини 1965 йилда "Дни летные" фильми билан бошлаган. У дунё миқёсида машҳурликка "Москва кўз ёшларига ишонмайди" фильмидаги Катерина Тихомирова роли орқали эришган.
Шунингдек, у "Эртага уруш эди", "Ширли-мирли" ва "Худоларга ҳасад" каби фильмлардаги ижроси билан томошабинлар ёдида қолган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.