date

«Уйда ёлғиз» 35 йиллиги: ширин хамирдан улкан уй қурилди

«Уйда ёлғиз» 35 йиллиги: ширин хамирдан улкан уй қурилди

Уйда ёлғиз фильмининг 35 йиллиги муносабати билан Disney+ Лос-Анжелесда кино тарихидаги энг машҳур уйлардан бирига ғайриоддий эҳтиром кўрсатди. Компания ширин хамир — gingerbread’дан тўлиқ ясалган улкан уй барпо этиб, жаҳон рекордини қайд этди.

Маълум қилинишича, ушбу иншоотнинг баландлиги 8 метр, узунлиги эса 18 метрни ташкил этади. Муз билан қопланган ширин уй расман Гиннес рекордлар китобига тарихдаги энг катта gingerbread уй сифатида киритилди.

Disney+ раҳбарияти лойиҳани байрамона кайфият ва оилавий анъаналар рамзи сифатида баҳолади. Уйни барпо этишда тонна-тонна ун, минглаб тухум, махсус ширин “ғишт”лар, ейиладиган елим ва шакарли фондант ишлатилган.

Қизиқ томони, ташриф буюрувчилар фильмда машҳур бўлган “A Lovely Cheese Pizza”ни ҳам татиб кўриш имкониятига эга бўлди. Қисқаси, болалик хотиралари яна бир бор ширин таъм билан жонланди.



Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » «Уйда ёлғиз» 35 йиллиги: ширин хамирдан улкан уй қурилди