"Челси" Морган Роджерсни сотиб олишни режалаштиряпти

"Челси" Морган Роджерсни сотиб олишни режалаштиряпти
Қисқача

Лондоннинг "Челси" клуби "Астон Вилла" ҳужумчиси Морган Роджерсни сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. 23 ёшли футболчи жорий мавсум якунида жамоасини ўзгартириши мумкин. Роджерс Трансфермаркт томонидан 70 миллион еврога баҳоланган, унинг "Астон Вилла" билан шартномаси 2031 йил июн охиригача амал қилади. У Англия Премер-лигасининг жорий мавсумида 17 та ўйинда 7 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширган.

Бирмингемнинг "Астон Вилла" клуби ҳужумчиси Морган Роджерс жорий мавсум якунда жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Лондоннинг "Челси" клуби футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. 23 ёшли футболчи Transfermarkt портали томонидан 70 миллион евроға баҳоланмоқда.

Морган Роджерснинг "Астон Вилла" билан амалдаги шартномаси 2031 йил июн охиригача мўлжалланган. Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида Роджерс 17 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар