Шаҳлохоним “Миллий ифтихор” мукофотига лойиқ деб топилди

Шаҳлохоним “Миллий ифтихор” мукофотига лойиқ деб топилди

22 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) доирасида ташкил этилган халқаро илмий-амалий кўрик-танловининг 18 тури бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли тадбирда актриса, бошловчи ва хонанда Шаҳло НороваМиллий ифтихор” номинацияси бўйича мукофотга лойиқ деб топилди.

Ушбу мукофот ватанпарварлик, жасорат, садоқат ва фидойилик каби юксак фазилатларни тарғиб этиш, шунингдек, ёш авлодни миллий ғурур ва маънавий қадриятлар руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшган шахсларга топширилади. Ташкилотчилар Шаҳлохонимнинг ижодий ва жамоатчилик фаолиятини айнан шу мезонларга мос, деб баҳолаган.

Мукофот тантанасидан сўнг Шаҳло Норова ўзининг Instagram саҳифасида ушбу қувончли воқеа ҳақида пост жойлаб, ички кечинмалари билан ўртоқлашди.

“Тўхтамасдан ҳаракат қилган инсон албатта натижа кўради. Бугун мукофот, эртага янада катта мақсадлар сари…” — дея ёзди актриса.

Мухлислар ва ҳамкасблар Шаҳлохонимни ушбу эътироф билан қизғин табриклаб, унга янги ижодий зафарлар тилашди. Кўпчилик бу мукофот унинг фаолиятига берилган муносиб баҳо эканини таъкидлади.

Шаҳлохоним “Миллий ифтихор” мукофотига лойиқ деб топилди

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар