date

Роналду ёки Месси? Хонзода Дўстова аниқ жавоб берди

Роналду ёки Месси? Хонзода Дўстова аниқ жавоб берди

Актриса ва хонанда Хонзода Дўстовага журналист томонидан: “Сиз учун энг зўр ва энг афсонавий футболчи ким?” деган савол берилди. Хонзода бу саволга ҳеч иккиланмасдан, ишонч билан: “Албатта, Роналду,” дея жавоб қайтарди.

У ўз фикрини давом эттириб, футбол мухлисларининг диди турлича эканини таъкидлади. Хонанданинг айтишича, кимдир Мессини ёқтирса, яна кимдир Роналдунинг мухлиси бўлиши табиий ҳол.

“Ҳар бир инсоннинг ўз диди ва шахсий фикри бор. Мессининг мухлислари мени танқид қилса ҳам, мен фикримни ўзгартирмайман. Ахир бировнинг талаби билан ёқтирган футболчимдан воз кечмайман-ку. Мен Роналдуни танладим ва бу фикримда қатъий тураман,” — деди Хонзода Дўстова.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Роналду ёки Месси? Хонзода Дўстова аниқ жавоб берди