date

"Қалпоқ" даги Мараймамат: "Ўлишдан қўрқаман,яна кўп яшашни хоҳлайман"

"Қалпоқ" даги Мараймамат: "Ўлишдан қўрқаман,яна кўп яшашни хоҳлайман"

“Қалпоқ” сериалидаги Мараймамат образи орқали танилган актёр Раҳмонали Суропов ҳаёт ва ўлим ҳақидаги шахсий мулоҳазаларини билдириб ўтди. Унинг таъкидлашича, умр ва соғлиқ ҳақида ўйлаш ҳар бир инсон учун табиий ҳол.

Актёр баъзан юраги оғриб қолганида қўрқув пайдо бўлишини яширмади. “Ўлишдан қўрқаман, яна кўп яшашни хоҳлайман”, дейди у. Унинг айтишича, бу гапларни айтса, айримлар нотўғри тушунади.

Раҳмонали Суропов ҳар куни юраги учун зарур дори-дармонларни ичишини айтиб ўтди. “Ҳар сафар дори ичганимда, ўзимни эртага ҳам яшайман деб кўндиришга ҳаракат қиламан”, деди актёр. Унга кўра, яшаш истаги ҳар кимда бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
  1. aliyevrasmiy
    aliyevrasmiy6 соатсоат олдин
    Hech kim abadiy emas
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » "Қалпоқ" даги Мараймамат: "Ўлишдан қўрқаман,яна кўп яшашни хоҳлайман"