Ишонаверинг, умрим бино бўлиб, бунақа адолатсизликни, виждонсизликни умримда кўрмаганман…
21 май куни Андижон шаҳридаги вилоят “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказида ҳар йили анъанавий ўтказилиб келинаётган “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи ўтказилди. Ташкилотчилар томонидан тақдим этилган маълумотларга қараганда унда 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган 400 га яқин иқтидорли ёшлар саккиз номинация бўйича иштирок этган.
2014 йилда илк бора ташкил этилган мазкур фестивалнинг республика босқичида иштирок этганман. Албатта, биринчи бор ўзига яраша камчиликлари ва ўтказиш билан боғлиқ муаммолар бўлган. Ўша йили 24 нафар ғолиб мамлакат босқичида иштирок этганмиз. Уларнинг ўзига яраша истеъдодлари, маҳоратлари бор эди. Аввало, барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ўшанда ғолиб бўлмаган бўлсамда, бир нарсадан ҳурсанд бўлганман.
“Юксак маънавиятли авлод” номинацияси бўйича сирдарёлик бир ижтимоий нуқсони бор йигит қатнашган. Айнан ушбу номинацияда ўнлаб йигит-қизлар мукаммал инновацион ғоялари билан қатнашган. Лекин, ҳакамлар ҳайъати учта ғолиблар сафида ўша сирдарёлик болани ҳам киритиб ўтганлар. Унинг рақиблари ҳам бунга эътироз билдиришмаган. Аксинча, қалбларида инсонийлик туйғуси туфайли ўзларини ғолиб бўлгандек хис қилишган. Буни иштирокчилар бўлган суҳбатларда ҳис қилганман.
Афсуски, Андижонда ўтказилган фестивалнинг вилоят босқичида иш олиб борган ҳакамлар ҳайъатининг на виждони, на қалбида меҳри бор. Бундай дейишимнинг боиси…. Келинг, нима бўлганини бир бошидан айта қолай.
Фестивалнинг тақдирлаш маросими муҳташам вилоят Қўғирчок театрида ўтказилди. Соат 14-20да бинога кирдим. Зал ёшлар ва уларнинг ота-оналари, устоз-мураббийлари ҳамда ҳакамлар ҳайъати билан тўлган эди. Бўш жой қидира бошладим. Менинг рўпарамда ҳамкасблардан бири ўтирган экан. Мен томон имлаб,“Ака, келинг мана бу ерда бўш жой бор” деди.
Анчадан бери кўришмаётганимиз боис, ўтиргач анча сўзлашдик. Соат 15-00 га яқин театр ходимлари вақтни зое кетказмаслик учун ўз чиқишларини, аниқроғи, маза-бемаза куй-қўшиқларини (фонограмма орқали) ижро этишди. Шу пайтда, “Булардан кўра, залда ўтирган овози ва шижоати бор ёшларни чиқаришса бўларди” дедим.
Ёнимда ўтирган, чамаси 15 ёшларда (кейин билсам Андижон санъат коллежининг 1-босқич ўқувчиси экан)ги қиз “Тўғри айтасиз, булар хонанда эмас фонограммашунос экан” деб кулди. Унга қараганимда кўзи ожиз эканлигини пайқадим. Қизиқишим устун келиб, қайси йўналиш бўйича иштирок этганини сўрадим.
Қўшиқ айтаркан, санъат коллежи ўқувчиларининг айтишича ширали овоз соҳиби экан. Танловда ўз омадини синаб кўргани, онаси ҳамроҳлигида келибди. Шунда унинг жасорати ва матонатига тан бердим. Лекин, ҳакамлар ҳайъатининг…..
Тақдирлаш мобайнида “Энг яхши Ватан куйчиси” номинацияси ғолиблари сафида унинг номи чиқмади. Бир-икки дақиқа олдин, катта умидлар билан, қувониб турган қизнинг кайфияти тушиб кетди. Ташкилотчиларга эътироз билдириш учун чиққанимда онаси билан кетиб қолди….
Наҳотки, ҳакамлар ҳайъати унинг ногиронлигини ҳисобга олмади?
Ҳеч бўлмасам, ўксик кўнгли кўтарилсин демади…
Ўйланиб қолдим, ташкилотчилар ва ҳакамлар ҳайъатининг виждони, қалбида заррача бўлсада инсонийлик туйғуси бормикан?
Йўқ, уларнинг қалби тошдек қотган. Аслида ўша қизнинг эмас, аксинча уларнинг қалби кўзи ожиз.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?