8 сентябрь куни Ўзбекистон пойтахти замонавий мегаполис, бунёдкорликдан яшнаётган ва бир вақтнинг ўзида қадимий шаҳар — Тошкент «O’zbegim» миллий қадриятлар фестивали ўтказиладиган маконга айланаши барчанинг тилида. “Milliy” телеканал жамоаси томонидан ташкил этилган ўзбек миллий урф-одатлари ва анъаналари, амалий ва тасвирий санъати ҳамда миллий ошхонасининг ранг-барангликлари намойиш этиладиган мазкур маданий тадбир борасидаги кўплаб саволлар барчани бирдек қизиқтираётгани ҳам айни ҳақиқат. Мазкур тадбирга қизиқиш билдираётганларнинг саволларини очиқ қолдирмаслик мақсадида фестивал ҳақида тўлиқ маълумот беришга аҳд қилдик.
ФЕСТИВАЛЬ ДАСТУРИГА ҚАНДАЙ ТАДБИРЛАР КИРАДИ?
Ушбу фестивал фақатгина рекорд палов билан чекланмайди. Тадбир доирасида қуйидаги дастурлар ўтказилади:
- Очиқ осмон остидаги Шарқ арт-бозори ва маҳорат дарслари, бунда шаҳарнинг энг яхши ҳунармандлари ўз маҳоратларини кўрсатади. Тадбир меҳмонлари эса ижодий жараённи бевосита кузатишлари ҳамда ўзларига ёққан ижод маҳсулини сотиб олишлари мумкин бўлади.
- Гастрономик ярмарка — меҳмонларга Хоразм, Бухоро, Фарғона, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига хос миллий таомларнинг тайёрланишини кузатиб бориш, энг мазали таом ва ширинликлардан татиб кўриш, бир пиёла чой устида ҳордиқ чиқариш имкони берилади.
- Дорбозлар шоуси ва халқ ўйинлари – дорбозлар, полвонлар, олов ўйнатувчиларнинг чиқишлари, шунингдек, қўчқор ва хўроз уриштиришлар, миллий ўйин ва томошалар ташкил этилади.
- Гала-концерт – фестиваль халқ ижрочилари ва рақс ансамблларининг ёрқин чиқишлари билан ҳамоҳанг бўлади. Мазкур гала-концерт учун ҳозирда Халқаро форумлар саройи зинасига махсус катта саҳна қуриляпти.
- “Fashion show” – Ўзбекистоннинг етакчи дизайнерлари дунё подиумларини забт этган миллий матоларимизнинг кўркамлигинимиллий либослар намойишида акс эттиради.
Юқорида саналган тадбирлар намойиши учун Сайлгоҳ кўчасида алоҳида-алоҳида эртакнамо декорациялар қуриляпти
ОШ ДАМЛАШ ЖАРАЁНИ ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ НАМОЙИШ ЭТИЛАДИ
Фестивалнинг энг ёрқин ҳодисаси ўзбек миллий таоми – паловни тайёрлаш бўлади. Бу жараёнда “Guinness World Records” вакиллари бевосита иштирок этади. Шунингдек, ош дамлаш жараёнини ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан-тўғри намойиш этиш ташкил этилади. Экспертлар тайёрланган паловнинг миқдори бўйича жаҳон рекордини қайд этадилар, унинг миқдори деярли 8 тонна бўлади! Мингдан зиёд меҳмонлар, яъни, фестивалнинг барча иштирокчиларига Ўзбекистоннинг 50дан ортиқ ошпазлари тайёрлаган паловдан татиб кўриш имкони ёқимли совға бўлиши шубҳасиз. Умумий ҳисобда паловни тайёрлаш, тарқатиш, ташкилий ишларида куну тун 200дан ортиқ турли соҳа мутахассислари меҳнат қиладилар. Уларни бир мақсад бирлаштиради – Ўзбекистоннинг бой ва ноёб маданиятини бутун жаҳонга намойиш этиш.
РЕКОРД МИҚДОРДАГИ МАСАЛЛИҚЛАРДАН ФОЙДАЛАНИЛАДИ
Палов тайёрлаш учун 1 500 кг. мол гўшти, 400 кг. қўй гўшти, 220 кг. думба ва 1 900 кг. гуруч ишлатилади. Улкан қозонга 2 700 кг. сабзи, 220 кг. пиёз, 440 литр ўсимлик ёғи, 57 кг. туз ҳам солинади. Буларнинг барчасига 100 кг. нўхат, 190 кг. узум, 5 кг. зира, 2 кг. янчилган қалампир, 1 кг. зарчава ва 350 литр сув қўшилиб, таъми ростланади.
Палов тайёр бўлгач, “Меҳрибонлик” ва “Мурувват” уйларига тарқатилади.
«O’ZBEGIM» КИТОБИНИНГ ТАНТАНАЛИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛАДИ
Фестивалнинг асосий тадбирларидан яна бири “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган «O’zbegim» китобининг тантанали тақдимоти. Китоб кўп асрлик шонли тарихига эга, олижаноб ва ҳимматли ўзбек халқига бағишланади. Китоб-альбом билан танишган ўқувчилар, ундаги нодир тарихий ва замонавий ҳужжатлардан Ўзбекистоннинг жойлашган ўрни, миллий давлатчилик рамзлари, моддий ва номоддий бойликлари, аъло даражада сақланган меъморий обидалар, тарихий-маданий мерос ва бошқа кўплаб ўзбек халқининг ўзига хосликлари ҳақида маълумотларга эга бўладилар. Мазкур китобнинг миқдори чекланган. Хабарингиз бор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдухолиқов раҳбарлиги ва муаллифлигида май ойида ўтказилган “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси жаҳон музейлари ва хусусий шахсларнинг тўпламлрида сақланиб келинаётган маданий-тарихий меросимизнинг энг яхши намуналарини ягона китоб ва видеокаталогини яратиш бўйича жаҳонда биринчи лойиҳа бўлганди. «O’zbegim» китобининг тақдимотини эса юртимиздаги бой мерос ва анъаналарни дунёга ёйиш борасидаги лойиҳаларнинг мантиқий давоми, дейиш мумкин.
«O'zbegim» лойиҳаси устида 10 га яқин сураткашлар ишладилар. Улар орасида Равшания, Эрнест Куртвелиев, Андрей Аракельян, Ринат Каримов сингари халқаро даражада тан олинган фотографлар бор. Иш жараёнида 10 мингдан зиёд суратлар олинган. Китоб учун 2 мингта энг яхши суратлар танлаб олинди. Лойиҳанинг ишчи гуруҳида 50 нафардан ортиқ мутахассислар ишладилар. Суратларни яратишда 1 500 дан зиёд киши жалб этилган. Ушбу китобдан 6та панорамали суратлар жой олган. Энг йирик фото композицияда 250дан зиёд киши тасвирланган. Улар Ўзбекистонда яшовчи турли миллат вакиллари бўлиб, ҳар бирлари ўзларининг миллий либосларида акс этган. Суратга олиш жараёнида керакли муҳитни яратишда 50дан зиёд ҳунарманд-усталарнинг 500дан ортиқ амалий санъат намуналаридан фойдаланилди. Таниқли ошпазлар томонидан 70дан зиёд миллий ошхонамизнинг асл таомлари тайёрланди.
Тадбирнинг ҳурматли меҳмонлари Ўзбекистон халқининг қадриятлари, расм-русумлари ва ўзига хослигини акс эттирувчиушбу китобнинг аҳамиятини баҳолайдилар. Тақдимотда, шунингдек, муҳтарам меҳмонлар, дипломатик корпус ходимлари, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари ҳам иштирок этадилар.
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас