23:20 / 31.03.2020
2 922

Backstreet Boys гуруҳи хонандалари видео алоқа орқали бирлашиб, хит таронасини ижро этди (видео)

Backstreet Boys гуруҳи хонандалари видео алоқа орқали бирлашиб, хит таронасини ижро этди (видео)
Фото: FOX
FOX телеканали ва iHeartRadio радиостанцияси жаҳон эстрадаси юлдузлари иштирокида онлайн концерт ташкил этди, деб ёзади Starhit.
Коронавирус туфайли уйда ўтиришга мажбур бўлган санъаткорлар хит тароналарни уйдан туриб куйлаб берди. Уларнинг концертлари трансляцияси давомида эса коронавирусга қарши курашиш учун пул йиғилди.

Хайрия тадбирида Мэрайя Кэри, Билли Айлиш, Элтон Жон ва бошқа санъаткорлар иштирок этди. Бироқ уларнинг ичида мухлисларга энг манзур бўлгани Backstreet Boys гуруҳи хонандаларининг ижроси бўлди.

Гуруҳнинг беш аъзоси ўз уйларидан видео алоқа орқали бир-бири билан боғланиб, «Мен ҳаммаси айнан шундай бўлишини истайман» (I Want It That Way) қўшиғини куйлаб берди.

Гуруҳ хонандалари томонидан суратга олинган видеоролик интернетда оммалашди.
«Ушбу тадбирда иштирок этиш имконини берганингиз учун раҳмат. Уйда қолинг ва хафсиз бўлинг! Ушбу ажойиб лойиҳада қатнашиш биз учун шараф», — дейди гуруҳ хонандаси Ник Картер.

Видеода хонандалар нафақат куйлаган, балки фарзандлари билан рақсга тушиб, турли кулгили ҳаракатларни ижро этган.
Ушбу видео севимли хонандаларини саҳнада кўриш имконидан маҳрум бўлган барча мухлислар учун ҳақиқий совға бўлди.

Маълумот учун, Backstreet Boys жаҳон эстрадаси тарихидаги энг муваффақиятли лойиҳалардан бири ҳисобланади. Фаолияти давомида гуруҳнинг 130 миллионтадан ортиқ диски сотилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Backstreet Boys гуруҳи хонандалари видео алоқа орқали бирлашиб, хит таронасини ижро этди (видео)