Майкл Жексон кийган ялтироқ пайпоқ аукционда рекорд баҳога сотилди

1 дақиқа ўқиш30.6K
Майкл Жексон кийган ялтироқ пайпоқ аукционда рекорд баҳога сотилди

Поп мусиқа дунёсида афсонавий номи билан ҳануз яшаб келаётган Майкл Жексон билан боғлиқ ҳар бир буюм мухлислар учун қимматли хазина ҳисобланади. Шунинг ёрқин мисолларидан бири сифатида яқинда ўтган аукционда қиролнинг саҳнада кийган ялтироқ пайпоғи 8 минг доллардан ортиқ нархда сотилди. Бу ҳақда PeopleTalk нашри маълум қилди.

Гап кетаяпти 1997 йилдаги “History World Tour” – “Тарихий Жаҳон Гастроли” доирасидаги Франциянинг Ним шаҳрида бўлиб ўтган концерт ҳақида. Жексон ўзига хос саҳна услубига содиқ қолган ҳолда, машҳур “Billie Jean” қўшиғини ижро этиш пайтида стразлар билан безатилган оқ спорт пайпоқларини кийиб чиққан. Кеча якунлангач, гардероб яқинида ерда ётган бу пайпоқни техник ходим кўриб қолади ва йиллар давомида ўзида асраб қўяди.

Майкл Жексон кийган ялтироқ пайпоқ аукционда рекорд баҳога сотилди

Вақт ўтиши билан кийимда доғлар пайдо бўлган, ялтироқ стразларининг ранги сариқ тусга айланган бўлса-да, у ҳануз Майкл Жексоннинг саҳнадаги жозибасини ўзида сақлаб қолган “культ буюм” сифатида баҳоланади. Аукционда унга бўлган қизиқиш юқори бўлиб, охир-оқибат 8 минг долларлик келишув билан сотув амалга ошди.

Айтиш жоизки, бу биринчи марта эмаски, Жексонга тегишли саҳна атрибутлари рекорд нархларда сотилаётгани. 2009 йилда Макаодаги казино-курорт “ой юриш” рақсида тақилган ялтироқ қўлқопни 350 минг долларга харид қилган эди. 2023 йилда эса, Парижда ўтган аукционда унинг саҳнага чиқишдан олдин кийган шляпаси 80 минг доллардан ортиққа сотилган.

Бу каби лотлар нафақат коллеционерлар, балки унинг ижодини ардоқлаган миллионлаб мухлислар учун ҳам бебаҳо аҳамиятга эга. Чунки ҳар бир саҳна буюми ортида Майкл Жексоннинг ижодий руҳи ва саҳнадаги афсонавий қуввати яшайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?